ЭХТИЁЖ
Даврон ҲОТАМ
Айтарга бир сўзим йўқ, Бари оддий бари жўн. Эгнимда ялтироқ тўн Лек ичида ўзим йўқ.
Манзил тайин йўлим йўқ, Бари чалкашу чулкаш Тақдир жуда хазилкаш Гох ўнгу гох сўлим йўқ.
Ёзу қишга тўзим йўқ Елкамда тоғ боғлайди Шомлар ёғин доғлайди Тунга тутар тузим йўқ.
Эхтиёж
Тобора ичкари тортади ҳаёт Тобора чигалдир ришталар Авжидан ажралиб боради баёт Тобора ичингни ит талар
Мункиллар қариган орзулар Сотқиндир ҳар ўтган онларинг Кўлмакда ярми йўқ ой сузар Тобора кечикар тонгларинг.
Тобора атрофинг хувиллар Ўзингни йўқотиб қўясан Бўшлиқлар бўридек увиллар Кимгадир эхтиёж туясан, Тобора... 24.01.2014
|
Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (24.01.2014)
| Муаллиф: Даврон Ҳотам
|
Кўрилди: 806
| Рейтинг: 5.0/2 |
|