Пайшанба, 19.09.2024, 12:56
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Шодлигимни тўсди чимилдиқ
Даврон ҲОТАМ

(Эски шеърлар)

Бугун байрам, йиғласа бўлмас,
Кулгу эса юракка сиғмас.
Бахтни изланг, сиз топинг жоним
Бизни Бахтлар назарга илмас.

Бўлди, дилим, бўлма кўп интиқ,
Шодлигимни тўсди чимилдиқ.
Кет, бу ердан, бу нима қилиқ
Бизни Бахтлар назарга илмас.

Осмонимни тарк этди булут,
Аммо йиғлар энди юлдуз - хут.
Бугун байрам лекин, сен унут
Бизни бахтлар назарга илмас.

****
Ташлаб кет, ташлаб кет хаёлни –
Хиёнат қилмас бир аёлни.
Қувиб ет, кулиб ет шамолни,
Мен ортда қоламан – кечикдим

Жазм эт, жабр эт, титрар эт,
Ҳолимдан мастона кулиб кет.
Севгини энг узоқ ерга элт,
Мен ортда қоламан – кечирдим.

Ютилди бир илинж... ютиндим.
Бешавқат ўйинда ютилдим.
Куюк тол, боқ менга, юпун ким?!
Кечикдим...
Кечирдим....
Кечилдим.

****
Менга илҳом бермоқчи эди,
Беролмади бечора – ночор.
Севги туҳфа этаман девди
Кўп қийналди ожиза баҳор.

Менинг нигоҳларим кетди йироқлаб,
Тоқати тоқ бўлди баҳорнинг.
Қарғади, жавради, гўзал ғунча лаб..
..Ва сариқ барг тўла анҳорнинг
Чўкиб кетди туб– туб– тубига
...чўмилиб
....ўкиниб
Кетди кўмилиб
Мени бахтли қилмоқчи эди


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (09.10.2013) | Муаллиф: Davron Hotam
Кўрилди: 996 | Рейтинг: 3.5/2

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0