Пайшанба, 19.09.2024, 13:03
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Ойнинг ёғдусида оламни қучдим...
Аъзам Раҳим

***
Ёғаётган қордай хаёллар сочиқ,
Хотира қаърига қулаб бораман
Тўсиқ йўқ, ҳамма эшиклар очиқ,
Вақт деворини шартта ёраман.

Ана, тор кўчада югуриб чопар
Хивчин йўрғасида жажжи болакай.
Тўхтатиб бир нима сўрайин десам,
Тупроқнинг чангида кетди кўринмай.

Хой, шошма, соғиниб келдим, болалик.
Отингни бериб тур, битта минайин.
Бир муддат беғубор олам қўйнида
Кўкка ўрлаб ойдан бўса олайин.

Чанг тўзон ичидан қайтиб чавандоз
Отнинг жиловини тутди қўлимга.
Шоша-пиша саман ёлини силаб,
Чуҳ дедим, қарамай ўнгу сўлимга.

Болалик шавқидан маст бўлиб учдим.
Сирлашдим қадрдон юлдузлар билан.
Ойнинг ёғдусида оламни қучдим.
Билдимки, улар ҳам мени соғинган.

Хаёлим завқини бузди бир маҳал
Қизимнинг овози - жажжи, беозор.
-дадажон юринг- чи, чана учтиринг
Ташқарида ёғар сиз ёқтирган қор...
07.01.2014. 13-05


Рукн: Шеърият | Қўшди: Аъзам (07.01.2014) | Муаллиф: Аъзам Раҳим
Кўрилди: 812 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0