Пайшанба, 19.09.2024, 13:02
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Эгилган бош
Даврон ҲОТАМ

Қанча қиличларга эгилди бу бош
Ёвга терс қарадик
кетдик қўл силтаб
сабрнинг сабрини тугатиб қўйдик
Душманнинг хаттоки
Итини сизлаб

Қўрқоқлик йўқ энди бордир муроса
Хоинни алқадик
Нишонлар тақиб
Кеча йўқ, бугун йўқ йўқдир хулоса
Нон едик қотилга
қўшнини чақиб.

Сўзлар руҳ, амаллар уларнинг тани
Атрофда саргардон
Руҳлар ва танлар
Хувиллар эгасиз ватанлар.
Вақт эса гўёки
бир фаррош
Биз эса шунчаки хазонлар

Бас етар Ханжарни келтиринг
Харом қон ўрнини тилгани
Етади шунчалар ялтоқлик
Биз ахир келмадик шунчаки
Келмадик шунчаки ўлгани.

24.01.2004.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (29.01.2014) | Муаллиф: Даврон Ҳотам
Кўрилди: 763 | Шарҳлар: 3 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 3

+2  
1 Tagobi   (24.02.2014 18:18) [Материал]
Яхши шеър. Шеърда шоир Абдул Ҳамид қайд этганидек, Шавкат Раҳмондан кўчириш (плагиат) ҳолатини кўрмаяпман. Аксинча, шеърда улуғ шоирнинг "Эгилган бошларни қиличлар кессин", "Ёвга терс қараган мусулмон эмас" сатрларига замондошларининг муносиб авлод бўлолмаганидан ўкиниш кайфияти бор.
0  
2 Davron   (09.04.2014 12:30) [Материал]
раҳмат!
0  
3 Firdavsiy   (28.04.2014 15:40) [Материал]
Жуда ажойиб ва таъсирли шеър Даврон ака шундай давом этинг...
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0