Чоршанба, 18.09.2024, 06:53
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Матбуот

РИСЛИҒОЙ ҲОТАМОВА БИЛАН СУҲБАТ
Davron Nasibhanov (8:22) :
Ассалому алейкум! Кайфиятингиз қандай? Умуман сизда кайфият ўзгарувчанлиги қай даражада ва у нимага кўра ўзгаради?

Risligoy Hotamova (8:25) :
Кайфиятим жуда тез ўзгаради. Бу ўта таъсирчанлигимдан. Бирон воқеани кимгадир мазза қилиб айтиб бераётганимда озгина эътибор бермай қолса, шундан тушган кайфият билан кунни кеч қилишим мумкин.

Davron Nasibhanov (8:26) :
Менимча бу табиий... Чунки агар таъсирчан бўлмасангиз, бу каби таъсирли шеърлар ёзишингиз қийин бўларди.

Risligoy Hotamova (8:26) :
Доносиз :-) Қуш тилини қуш билади.

Davron Nasibhanov (8:29) :
Шеърларингизни икки умри бор. Яъни хам шеър хам қўшик сифатида яшай олади улар. Сиз ёзганлариингизни қайси умрида ёки қайси ҳолида кўпроқ яхши кўрасиз?

Risligoy Hotamova (8:30) :
Қўшиқ ҳолида. Чунки, дардларим ўз вақтида эгасини топади.

Davron Nasibhanov (8:31) :
Айни шу сабабдан сизни танқид қиладиган шоирлар хам кўп учрайди...

Risligoy Hotamova (8:31) :
Менга мухлислар эътибори муҳимроқ.

Davron Nasibhanov (8:33) :
Ҳозир сиз билан суҳбатлашяпману интернет оламидан сизга тегишли бўлган сўзларни ўкиб боряпман. Чиндан ҳам сизни қадрлайдиган, ижодингизни севадиган мухлислар кўп экан. Бир ижтимоий тармоқда " концертлар сўнгида сизни номингизни айтиб сахнага чақиради, лекин сиз чиқмайсиз. Нега? Сизни кўргимиз келади", деб ёзган экан. Лекин сиз жавоб ёзмабсиз?

Risligoy Hotamova (8:38) :
Машҳурлик масъулиятидан қўрқаман! Экранда ўзимни ноқулай ҳис қиламан! Қилган ишимдан мақтаниш ёқмайди.

Davron Nasibhanov (8:38) :
Яъни "пиар" килишни ёктирмайсиз?

Risligoy Hotamova (8:39) :
Бу шоирга хосмас.

Davron Nasibhanov (8:41) :
Ҳозиргина бир интернет порталида ўқиганим мақолада ҳам худди шу мавзу кўтарилган экан. Унда : "Бугунги кунни қўшиғини бир йилгача базўр тинглаяпмиз, Рислиғой Хотамова, Мухаммад Юсуф ва ўша Шахнозни ҳам шеърлари битилган тароналар бугун хам соғинчли. Кўчада кўп юраман, мошиналарда ҳам эски тароналарни эшитаман. Қизиғи биронтамиз Рислиғой Хотамовани қандай кўринишга эгалигини биламизмикан? деб ёзилган экан. Ўзингиз ҳақингизда қандай маълумотлар бера оласиз?

Risligoy Hotamova (8:43) :
74-йилман. Маъданият институтини битирганман. Ҳеч ким йўқ вақтда хатоларим устида афсусланишни ёқтираман.

Davron Nasibhanov (8:43) :
Жуда батафсил маълумот...

Risligoy Hotamova (8:45) :
Батафсил маълумот ишга қабул қилаётган бошлиққа ёки визага берилади.

Davron Nasibhanov (8:46) :
Ижодингизда қандай янгиликлар бор? Кимлар билан ҳамкорлик қиляпсиз?

Risligoy Hotamova (8:47) :
Лола Ахмедова, Дилноза Исмияминова, Дилфуза Рахимова ва Гулсанам Мамазоитова билан қизғин ижодий ҳамкорликдаман.

Davron Nasibhanov (8:50) :
Озода ёки Озодбек Назарбековлар билан илк ҳамкорлик бошлаган вақтларингиз билан ҳозирги фаолиятингизда нималар ўзгарди деб ўйлайсиз. Балки ўз ижодий фаолиятингизда ёки шоу оламида?

Risligoy Hotamova (8:52) :
Яқинда янги юлдуз кашф қилсам ажабмас. Бор йўғимни фақат унга илиняпман. Биринчи қадамлар жуда мувоффаққиятли чиқди. Қаерга бормасин, қўшиқлари жуда катта олқишга сабаб бўляпти. Жонажон водийдан янги юлдуз порласа ажабмас. Муқаддас УСМОНОВА. Уни сиз ҳам эслаб қолинг.

Саволингга келсак, меҳнат ўша ўша, лекин ҳурматга эга бўлдим. Шоу бизнеснинг ҳамма вакиллари менга ниҳоятда ёқимли ҳурмат билан мурожаат қилишади. Улар қадрдон дўстларимга айланишди. Озодбек Назарбеков, Озода Нурсаидова, Ғайрат Усмонов, Отабек Мухаммадзоҳид булар менинг дўстларим.

Davron Nasibhanov (8:55) :
Қандай одамлар сизни зериктиради?

Risligoy Hotamova (8:56) :
Ўзи ҳақида гапираверадиган, ҳаётдан нолийдиган инсонлар.

Davron Nasibhanov (8:56) :
Сизни ҳаётдан нолиган вақтларингиз бўлмаганми?

Risligoy Hotamova (8:58) :
Мен ўзимдан нолийман. Ўзимни айблайман, кейин яна ўзим йўл топаман.

Уларни ҳаммаси ўтиб кетди. Нолимай қўйдим.

Davron Nasibhanov (9:00) :
Янги китоб устида ишлаётган экансиз?

Risligoy Hotamova (9:01) :
Шунга харакат. Насиб қилса оппоқ қор ёққанда китоб ўз эгаларини топган бўлади.

Davron Nasibhanov (9:02) :
Бу янги тўпламнинг аввалги уч тўпламдан қандай ўзгачалиги бўлади?


Risligoy Hotamova (9:04) :
Қоғози оппоқ, муқоваси чиройли бўлади. Бу мен кафолат берадиган ягона нарса. Қалам ўша, дард ўша.

Davron Nasibhanov (9:10) :
Кейинги саволимга шунчаки мухлис қатори ёки қўшиқчиликдан хабари бор инсон сифатида жавоб беришингиз мумкин. Сўнгги вақтларда Озодбек Назарбековнинг ижодига нисбатан танқидлар кўпаймоқда. Сизнинг фикрингиз қандай?

Risligoy Hotamova (9:12) :
Менам ҳамма қатори Озодбекдан бошқача қўшиқлар кутгандим. У фақат энг зўр қўшиқларни айтиши керак. Чунки унинг мухлислари жудаям кўп.

Davron Nasibhanov (9:14) :
Озодбек Назарбеков билан ҳамкорликда яратган охирги қўшиғинглар қайси бўлди?

Risligoy Hotamova (9:17) :
"Хуш келдингиз", "Ёр ёр", "Бедор". Қайсидир сайтдан шу "Бедор" қўшиғини 4000дан ошиқ мухлис юклаб олибди. Бу мени жудаям қувонтирди.

Davron Nasibhanov (9:19) :
Сизни бир кунингиз қандай кечади?

Risligoy Hotamova (9:20) :
Меҳнатга бой, саргузаштлар тўла, илиқ-иссиқ хабарлар оқимида ўтади.
Эрталабдан ясаниб, атир сепволаман. У кайфиятимни кўтаради. Қолаверса, тасодифий учрашувларга тайёр туришим керак.
Davron Nasibhanov (9:22) :
Масалан, бугун тушдан кейин банд эканингизни айтдингиз. Бу вақтларда нималар қилмоқчисиз?

Risligoy Hotamova (9:26) :
Ватан химоячилари кунига атаб қўшиқ ёзяпмиз. Самарқандлик ёш қўшиқчи билан хазиломуз қўшиқ бугун битиши шарт. Абдулла Убайдуллаев янги тарона мусиқасини берган. Намангандан энг яқин дўстим келган. У билан учроашиш керак. Кейин жудаям перожни егим келяпти. Уни олдига бораман, ўзи келмаяпти.

Davron Nasibhanov (9:27) :
Аха, унда сизни ортиқча ушлаб туришга ҳаққим йўқ. Фақат охирги савол қолди.

Risligoy Hotamova (9:27) :
Хўп.

Davron Nasibhanov (9:32) :
Қирғизистонлик мухлисларга тилакларингиз?

Risligoy Hotamova (9:34) :
Уларга энг аввало тинчлик тилайман. Хонадонларига файзу барокот ёғилсин! Уларни ҳар бири мени жигарларим! Жигарларим омон бўлишсин!

Davron Nasibhanov (9:34) :
Самимий суҳбат учун раҳмат! Кунингиз хайрли ўтсин!


Рукн: Матбуот | Қўшди: Davron (21.10.2012)
Кўрилди: 1843 | Рейтинг: 2.4/9

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0