Пайшанба, 19.09.2024, 13:05
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Матбуот

"Ш.Раҳмонни хотирлаб" китобидаги бир янглишлик
Бир неча кундан бери “Шавкат Раҳмон хотираси” билан яшамоқдаман. Шоирнинг дўстлари хотираси асосида нашр этилган “Шавкат Раҳмонни хотирлаб” китоби севимли ижодкоримнинг янги қирраларини очиб берди. Аввал эшитганим воқеаларни хотирлатди.
Бу китобга киритилган илмий таҳлиллар, самимий хотиралар, бағишловлар китобхонни Шоир оламига олиб киради.
Аслида бу китоб ҳақида завқ билан батафсил мақола ёзса бўлади. Аммо, бу сафар шу китобдаги бир англишмовчилик (ҳар ҳолда шундай бўлган бўлса керак) ҳақида қисқача ёзмоқчиман.
Китобдаги шеърий бағишловлар ичида мана бу шеър ҳам киритилган:

БУЮК ШОИР ҲАҚИДА БИТИК

Шавкат Раҳмон деган
бир улкан шоир
бир куни қайтадан яраладими?
”Баҳайбат япроқлар”
титрар аламдан –
тирнадим Ўшкентнинг яраларини...

Шавкат Раҳмон деган
бир мумтоз шоир
қайта туғиларми бу диёрларда?
Буратоғ букчаяр,
Йиғлар Бурасой –
шоирнинг изини излаб зорланди...

Шавкат Раҳмон деган
бир маъсум шоир
учиб қўшилади мовий карвонга...
Ҳалилуллоҳ нурдан
поёндоз тўшар –
чорлайди фарзандин асл Ватанга.

Шавкат Раҳмон деган
бир мўъмин шоир
бизларга соғинар асл Ватанни...

2000

Гап шундаки, бу шеърнинг муаллифи негадир Асқар Маҳкам деб кўрсатилган. Аслида эса шеър муаллиифи ўшлик Абу Ҳумоюн эди. Балки, китобни нашрга тайёрлаганлар хануз бу хатодан бехабардурлар.


Рукн: Матбуот | Қўшди: Davron (02.07.2013) | Муаллиф: Даврон Ҳотам
Кўрилди: 813 | Рейтинг: 5.0/2

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0