Пайшанба, 19.09.2024, 13:02
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Матбуот

САРҲИСОБ ЎРНИДА
Орзу қилганим ушбу сайтни очилганига ҳам кўз очиб, юмгунча ярим йил бўлиб қолибди.
"Ижодкор"ни мукаммаллаштириш режаларини ўйлай-ўйлай салкам 8 ойни ўтказиб юборибман.
Бу орада эса, сайтимиз атрофида ўзимни овутишга арзигулик (камчиликлар етарли албатта) бир қатор ишлар ҳам амалга ошибди. Бу учун устозларга, дўстларга шу вақт мобайнида бир бор бўлсада сайтимизга кўз ташлаган барчага раҳмат!
"Ижодкор" баҳона бир қатор ижодкор дўстларни танидим, ижодларидан баҳраманд бўлдик!
Биринчилардан бўлиб бизни эътироф этган устоз шоиримиз Хуршид Даврон ғайратимизга ғайрат қўшдилар!
Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон каби қардош ўлкалардаги биродарларимизни, опаларимизнинг ижодлари шахсан мени илҳомлантирди, умидлантирди!

Сўнгги вақтларда эса яхшилардан сайт учун миннатдорчилик билан биргаликда айрим дашномчалар ҳам биз томонга йўлланиб турибди. Шунисига ҳам шукр! Бир иш қилсангу бунга ҳеч ким аҳамият бермаса, ана шуниси ёмон!
Фақат кейинчалик ҳам тушунмовчилик келиб чиқмаслиги учун айтмоқчиманки, бу сайтда бирор фитнага, иғвога жой йўқ! Бадиий асарлардаги камчиликлар ҳақидаги шарҳлар бўлса бош устига! Аслида айнан шу нарса сайтимизда деярли йўқ! Илтимос, илмингизни аямай ёшлар ижодига ўз танқидий фикрларингизни ёзсангизлар!
Шу ўринда бир инсоннинг шахсиятига тегувчи шархларини "удалить" қилганимиздан норози бўлган ўқувчимизнинг шархини айнан келтириб ўтсам:
"додхо (02.01.2013 00:59)
фирк эркинлигин бугиш экан-да. унда нега кучирмачилиги очик ошкор шоирлар ижодини бериб борасизлар? Узи плагиатлик нима эканлигини биласизларми? Шеър укийсизларми? М.Солих,Р.Парфи.Ш.Рахмон шеърияти кучирмачилари сайтингизда тикилиб ётибди-ку. Бировни шеърини кучирганларни нега "удалить" килмайисизлар?"
Энди айтарим эса, тақсир агар сизда шу имконият бўлса, илтимос сайтимиздаги ана шу ижод намуналарида тақлид ёки кўчирмакашликни адабий бир тарзда асослаб берсангиз. Биз ёшларга катта кўмак берган бўлардиз.
Хуллас, узун гапнинг қисқаси, токи озми кўпми "ИЖОДКОР"га ташриф буюрувчилар бор экан биз хизматда давом этамиз!
Янги йилда ҳам биз билан бирга бўласиз деб умид қиламиз!


Рукн: Матбуот | Қўшди: Davron (04.01.2013) | Муаллиф: Даврон Хотам
Кўрилди: 805 | Рейтинг: 2.0/1

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0