Чоршанба, 18.09.2024, 07:00
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Матбуот

Буюк аллома ва унинг машҳур асари
("Тарихи Муҳаммадий" асари ҳақида)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ботину, зоҳирни билгувчи, ўн саккиз минг олам Яратгувчиси, Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ Субҳанаҳу ватааълога фақат Ўзигагина лойиқ мақтов ва ҳамду санолар бўлсин. Ул Зотнинг ҳабиби, сарвари анбиё, оламларга раҳмат пайғамбар, жаноби Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳазратларига ва у зотнинг аҳли байтларига, аҳли асҳобларига дуруду саловотлар бўлсин. Аллоҳ барчаларидан Рози бўлсин.
Бизнинг ватандошимиз, улуғ аллома "ХХ аср Имом Бухорийи" деб шуҳрат қозонган ҳазрат Алихонтўра Соғуний(Аллоҳ раҳматига олган бўлсин) устозимизнинг машҳур асари "Тарихи Муҳаммадий" ҳақида сўз бошлар эканман, бу нақадар масъулиятли иш эканлиги ҳақида ўйлаб қоламан.
Устоз... Росулуллоҳ ҳазратлари соллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳаётлари ёритилган асар... Ёки Ислом дини тарихи ҳақидаги энг йирик асар ҳақида ёзиш... Бу нақадар масъулиятли.
Устозимиз Алихонтўра Соғуний 1885 йил 21 мартида Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳрида зиёли ўзбек хонадонида таваллуд топганлар. Илм излаб ёшлигидан Арабистонга ўқишга кетадилар ва у ерда диний таҳсиллар ола бошлайди. Тобора илм ўз мавжига тортиб, нафақат диний балки тиббий ва бошқа илмларни ҳам ўрганиб боради. Бориб-бориб ўз замонасининг забардаст олими, буюк алломаси бўлиб етишадилар.
"Энди ушбу сийрати набавийя фанига мансуб "Тарихи Муҳаммадий" асари хусусида" шайх Абдулазиз Мансур шундай дейди: "Ислом тархи ва жаноб пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалоту вас-салламнинг ҳаётлари ва фаолиятлари тўғрисида ҳозиргача араб, форс, турк ҳамда бошқа шарқ ва ғарб тилларида жуда кўплаб асарлар ёзилган. Лекин Алихонтўра Соғунийнинг ушбу асари, уларнинг хулосаси бўлиши билан бирга, маълумотларининг ишончли манбаалардан олинганлиги, ҳар бир тарихий воқеа баёнидан кейин муаллифнинг унга нисбатан ўз фикр-мулоҳазаларини ибратли равишда изҳор этганлари ва асарга имкони борича бадиийлик киритиб ҳар қандай китобхонни ўзига ром этиши билан алоҳида аҳамият касб этади."
Ҳа бу асарни қўлингизга олар экансиз ўзгача бир ҳис туйғулар гирдобига тушасиз. Сиз бу асарни ўқиркансиз яна бир бор динимизни ўрганасиз, яна бир бор Росулуллоҳ алайҳиссалом ҳазратларини чуқурроқ танийсиз, иймонингиз зиёда бўлади.
Китобни ўқмишда давом этар экансиз муаллиф сизни олис даврларга--14аср олдинги араб ерларига, араб халқлари орасига етаклайди, сизга Ислом динини кириб келаётганини ёки оламларга Раҳмат пайғамбарни туғилишларидан ва у зотнинг оила-аъзолари, қариндош-уруғларини, дўсту-душманларини танитади, тасвирлайди. Сиз ҳақиқатдан Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг сийратию-сувратини танийсиз.
Бу асар сизга муаллиф ўзи айтганидек мусулмонман деган ҳар бир авлод билиши лозим бўлган 4 нарсани билдиради, яъни:
1.Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом тарихлари
2.Қуръони Карим тарихи
3.Дини Ислом тарихи
4.Каъбатуллоҳ тарихи
Ҳа, биродари азизларим ушбу китоб нечоғли қайноқ муҳаббат билан ёзилганлигини ўқибгина ҳис қила оласиз. Бу асарда Хақ муҳаббати, Мустафо муҳаббати уфуриб туради.
Бу асар тарихига келадиган бўлсак, айни совет ҳукумати ривожланган, атеистик ғоялар юксалган вақтларда не-не машаққат билан ёзилади. Бу ҳақда устознинг авлодларидан Баҳманёр Шокир бундай деб ёзади: ""Тарихи Муҳаммадий"нинг ёзилишига қанчалик куч-ғайрат, машаққатли меҳнат ва билим-заковат талаб этган бўлса, уни қабиҳ коммунистик тузум таъқибидан асраш ундан ҳам қийинроқ бўлган. Бобом деярли йигирма йил мобайнида жуда оғир аҳволда, диндорлар қувғинда бўлган йиллари ёзган бу бебаҳо асарни авайлаб замони саодатга, келажак авлодга етказиб бериш учун уни ер остида, ҳатто ун қопларида ҳам сақлаганлар".
Пайғамбаримиз (С.А.В.)нинг суратларию сийратлари, тарихларига оид муҳим ва қизиқарли маълумотлар берувчи ушбу китоб сўнггида улуғ аллома Алихонтўра Соғуний шундай ёзади:
"Менинг яна васиятим шулдуркум, ўз авлод наслларимдан ҳар бир оилада бу китобдан бир нусха сақланиши, албатта, зарурдир. Агар келгуси замонларда имконият топилар экан, беш ўнг минглаб бостириб, ҳар икки Туркистон ҳалқига, асли ватан эгаларига тарқатишни уларга топшридим. Маним бу топшириғимни вақти келганда бажариш, ўз авлодим устига юкланган муқаддас бир улуғ вазифадир..."
Қўлимдаги ушбу китоб 2007- йил тўртинчи қайта ишланган нашр бўлиб, Тошкентда 10 минг нуссхада чоп этилган. Қувонарлиси бу китоб Қирғизистон мусулмонлари дин бошқармасининг рухсати билан 2011- йил яна кўп нусхада босиб чиқарилган. Аллоҳга шукрлар бўлсин!
Сўзимнинг охирида Яратгандан шуни сўрайманки, ушбу китобни ўқувчилар сони тобора кўпайсин, ҳамда ёзувчиси бўлган Алихонтўра Соғуний устозимизга ажр-мукофотларини зое қилмагин, Илоҳо!


Рукн: Матбуот | Қўшди: Davron (27.11.2012) | Муаллиф: Раҳимжон Алижонов
Кўрилди: 1727 | Шарҳлар: 2 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 2

0  
1 Хасанбой Гойибов   (03.12.2012 08:57) [Материал]
Алихонтўра Соғуний хотирасига
Миллат юкин елкасида олиб юрган,
Маърифатнинг майдонида катта мерган.
Пайғамбарнинг тарихини ёзиб берган
Улуғ бобом сиз элимнинг посбонисиз,
Юракларда армон бўлган достонисиз.
Тақдир сизни олиб кетди Қошғар томон,
Эл дардида яшадингиз хар лахза, он,
Армонингиз эди озод, хур Туркистон,
Улуғ бобом элимизнинг посбонисиз,
Юракларда армон бўлган достонисиз.
Ватан аҳли ҳар сўзингиз тинглар, суяр
Тарих rилган хатоларни дилдан туяр.
Мардлар ўзи учун эмас эл деб куяр,
Улуғ бобом элимизнинг посбонисиз,
Юракларда армон бўлган достонисиз.
Саркардалик шиддати бор қонингизда
Ҳурлик ишқи жўш уради жонингизда
Фарзанд бўлиб юрсам дейман ёнингизда
Улуғ бобом элимизнинг посбонисиз,
Юракларда армон бўлган достонисиз.
17.07.06.
0  
2 хакпараст   (24.12.2012 00:31) [Материал]
Алихонтура Согуний миллат фахри. У нафакат киргизистон узбеклари, дунё узбеклари фахри.Унинг хайкалини марказий осиёнинг кок юрагига куйсак кам. Ислом миллатим дейдиган яна бир Согуний борми? Жасоратда, адолатда, донишмандликда унга тенг келадиган-чи?
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0