Даврон ҲОТАМ Анча муддатдан бери Ijodkor.com сайтини қай тарзда барқарор равишда ишлатиб бориш борасида бош қотиряпман. Тўғриси, катта бир “энергия”, ажиб хаяжон билан бошлагандим бу ишни. Бир қанча умид, мақсадлар қўйгандим олдимга. Бу мақсадлардан айримлари шукрким, амалга ошди. Марказий Осиёдаги ўзбек ижодкорларининг аксарияти бизнинг сайт орқали бир-бирларини танишди. Назаримда бошқа адабий сайтларда ҳам Қирғизистон ўзбек ижодкорларининг асарлари чоп этила бошлашида “Ижодкор”нинг ҳам озми кўпми хиссаси бор.
Булар ўзимни овутиш, сайт ишида бардавомликни таъминлаши мумкин бўлган ўзимнинг ўзимга тасалли сўзларим!
Лекин, сўнгги вақтларда сайт фаолиятининг барқарор эмаслиги бор гап. Элмурод Юсуфнинг (http://ijodkor.com/publ/qirgiziston/adabij_wjlar/wsh_adabij_mu_iti_a_ida_wjlar_jo_ud_il_om_klubiga_ochi_khat/3-1-0-380) мақоласидаги “Ижодкор”да даражаси пастроқ бўлган машқларнинг берилаётгани ҳам рост. Хўш, сайт фаолиятини яхшилаш учун нима қилиш керак?! Яқинда бир шоир акамиз қўнғироқ қилиб, мендан сайтнинг нега “пассив” эканини сўради. Мен у кишига, ишларимнинг кўплиги боис сайтга фақат кўнгил тусаганда қараётганимни, хазил аралаш айтдим. У киши эса мендан ранжиди. Балки, ҳаққи бордир! Лекин, шу каби фикр билдираётганлар нега танқид ўрнига битта яхши адабий мақола ёзиб сайтимизга жўнатмайдилар. Нега, ижод наъмуналарини ўзлари жойлаштирмайдилар. Бунга техник имкон борку сайтда.
Бу энди, ёрлиб кетмаслик учун ичимдагини бўшатиш учун айтилган сўзлар!
Яна шу шоир акамиз, телефонимга хабар жўнатибдилар. Мана ўша СМС: “Абдурахмонни “қарз” шеърини ўқимаган бўлсангиз, Сайтга кириб, ижодкорлардан узр сўранг, ёки икки мисра Абдурахмондан шеър устига ёзинг!” Бу нима дегани?! Бу сен “плагиат”сан деганими?
Мана ўша икки муаллифнинг қарз ҳақида ёзган шеъридан парчалар:
Раҳмон ҚУЛИ (Абдурахмон)
Дўстим, сизга бир гап айтайин: Қарз узгани келдим дунёга. Катта-кичик, мени таниган Элдан қарзман, сизлардан қарзман.
Ишонч учун тўланмаган ҳақ, Илож учун тўланмаган ҳақ. Ёвдан тортиб олинмаган ҳақ - ҚАРЗ юкининг азоби... Агар, мен Абдурахмон аканинг шеърини аввалроқ ўқиган ва бу шеърдан илҳомланган бўлганимда албатта, унинг мисрасини эпигроф қилиб келтиришим мумкин эди. Лекин, мен бу шеър билан кейинроқ танишдим. Менга бу шеър ёқди ва мен уни зудлик билан сайтга жойладим. Гап қайси биримиз зўр ёзганимизда эмас. Гап Абдураҳмон акада ҳам эмас. Гап, менга СМС ёзган шоир акамизнинг ундовли таклифларида! Агар бир мавзуда ёзилган шеърлар бир-бири билан боғлиқ бўлаверса, унда қандоқ бўлади. Айтайлик, ” Мен сени севардим” каби ибора шеъриятда неччи бор ишлатилган бўлиши мумкин. Албатта, ҳар ижодкорда турли кўринишда.... Бу сўзлар эса сизнинг муносабатингизни билиш мақсадида ёзилди. Сиз нима дейсиз? [u]
Етти дона нота белгисидан фойдаланиб бутун дунё аҳли турли мусиқа яратади. Ўттизтадан ошиқ ҳарф билан ўзбекнинг шеърлари бир-бириникига ўхшаб қолаверадия... Гап шеърда эмас, гап кўзда бўлса керак, бир хил ҳарфларни кўра оладиган...