Пайшанба, 19.09.2024, 22:32
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Адабий ўйлар

Туйғулар билан сухбат.
[size=12]
Кўнгилнинг кўчасини зиёрат қилиб юрган эдим муюлушда писиб ётган менга но таниш икки туйгуга кўзим тушди кимнидир пойлаб ётгандек гуё. Таъжубланганча олдиларига бордим, мени кўриб бир сесканишди ю бир бирларига қараб кўйиб «кетдик» деб имо қилганча ўринларидан туриб кета бошлашди. Уларни тўхтатиб суроқга тутдим.
- Сизлар кимсизлар, бу ерда нима килаяпсизлар, нега писиб ётибсизлар? Улардан бири узларини таништира бошлади
-Биз биримиз Зино биримиз Хиёнат.
-Бу ерда нима килаяпсиз? -Негадир соволларимга факат ўзини Зиноман деб таништиргани жовоб берарди Хиёнат дегани эса суҳбатимиз сўнгига етмагунича ердан кўзини узмади.
-Улжамизни пойлаяпмиз.
-Улжангиз ким?
-Улжамиз инсоният.
-Инсониятдан нима истайсиз?
-Биз хеч нарса истамаймиз лекин биз Шайтонга қулмиз унинг амрини истагини бажарамиз.
-Унда нега писиб ётипсизлар?
- Вафодан беркиниб.
-Нега ундан кўркасизми?
-Бизга факат вафо бас кела олади, лекин яхши хам ки инсоният ундан кура кўпрок бизга қулоқ тутади.
-Сиз инсонларни қандай йулдан урасиз?
-Биз кўпчиликмиз. Гумон, нафс, алам, ўч, лаззат, шахват, хатто кўнгил ҳам гох-гохида биз учун ишлайди. Инсоният биримизга бўлмаса биримизнинг хийламизга илинади.
-Сизнинг хам ғанимларингиз борми?
-Ха. Вафо, орият, ғурур, шарм, ишонч. Биз улар билан доим рақобатдамиз.
-Севги мухаттабчи улар ким тараф?
-Уларми? Улар икки калбнинг туташтириш учун восита вазифасини бажаради холос. Бизнинг ишимиз хам улар ўз вазифасини бажариб бўлгандан кегин яъни икки қалбни туташтиргандан кегин бошланади. Севги икки калбни туташтириб мухаббатни уларга ҳамрох сифатида ташлаб кетади, ва бу қалб сохибларини ишонч, вафо, орият, ғурур, шармлар қўриқлай бошлашади. Икки қалбнинг муҳаббатига бўлган ишончи кўчли бўлса биз унга қарши гумонни юборамиз у икки қалбга гумон уруғини сепиб келади, уруғ кўкариб гуллай бошлаган сари ишонч қуватсизлаша бошлайди,
-Гумон ишонч олдида кучсизлик килсачи?
-У холда нафсни юборамиз. Нафс икки калбни чалғитиб уларни бир бирларидан ола олмаган нарсаларини бошка бировдан топишлари мумкинлигини уқтиради.
-Айтайлик нафснинг хам қўлидан ҳеч бир иш келмади.
-У холда ўч ва аламни юборамиз. Ўч ва Алам икки калбни бири бирига килган тирноқдек хатоларини тоғдек кўрсатиб уларни Хиёнатга рўбару килишади. Хиёнатнинг кўлига тушдими бўлди кегин улар менинг исканжамга тушади –дея ёқимсиз илжайди Зино. Мен эса яна савол беришда давом этдим.
-Лаззат ва шахватнинг вазифаси нимадан иборат?
-Уларнинг вазифаси мен ва Хиёнат вазифамизни бажарганимиздан кегин бошланади. Яъни севги икки калбни туташтириб уларга муҳаббатни ҳамрох қилиб Вафони, Ориятни, Ишончни, Ғурур у Шармни қўриқчи қилиб кетганидек биз ҳам икки қалбни орасидаги муҳаббатни парчалаб уларнинг орасига учинчи бир қалбни қўшиб уз вазифамиз якунига етгандан сунг лаззат билан шахватни улжаларимизга қўриқчи қилиб кетамиз имкон қадар уларни кўпрок бизга бўйсиндириб уз вазифаларини бажаришади.
- Уларнинг вазифаси качон якунига етади? - Вафо лаззат билан шавхатни сезиб қолиб уларни бартараф қилгунча ёки бизнинг улжамизга айланганлари элга ошкор бўлгунча.
- Кўнгил хам бизга гох-гохида ёрдам беради дедингиз, қай пайтда?
-Гох-гохида, на гумон на нафс ҳеч биримиз кучимиз етмай колганда, кўнгилга севги қиёфасида борамиз ушанда бизни асл севгидан фарклай олмаган кўнгил узи билмаган ҳолда бизнинг измимизга юради.
-Сизнинг хеч бир хийлангизга учрамаган калблар хам борми?
-Албатта биз ёмонликга элтгувчи туйгулар бўлсак да лекин бундай қалб сохибларини йулдан ура олмаганимиздан сўнг уларга тан берамиз уларга хурматимиз ошган холда қайтиб уларга рўбару келмаймиз. - Суҳбатимиз шу ерга келганида олисдан қора шарпа кўринди у бизга яқинлашиб келди да менга бир қараб қуйиб Зинонинг кулоҳига бир нималарни пичирлади менга яни бир қараб қўйди да келган тарафига қараб йўл олди. Зинонинг кўзларида пайдо бўлган қувончдан тушундим ки янги “ўлжа” илинган. Зино менсиз сухбатлашиб турасилар энди дедида югурганча каергадир ғойиб бўлди. Ердан кўзларини узмай турган Хиёнатга бошдан оёқ бир разм солдимда бундан нимани хам сурайман деган хаёл билан энди йўлимда давом этмокчийдим Хиёнат кулимдан туттиб - сизга бир оғиз гапим бор деди. Таъжубланганча унга қарадим шунда у – Биродар яратган эгам шайтонни яратган экан шайтон қора ниятларини амалга ошириш учун бизни яратди. Мен Хиёнатман лекин бу билан фахрланмайман. Яратган эгам жаннат билан дузохни яратди. Жаннатнинг атрофини илон у чаёнлар билан безади. Жаннатга киришнинг биргина йули Иймон. Жаннат атрофидаги махлуқотларни факат Аллохнинг фарз амаллари ю иймон билан енгиб ўтиб жаннатга лойиқ бўлиш мумкин. Иймони мустахкам бўлган инсонларнингина вафоси, орияти, шарм у, ғурури мустахкам бўлади. Дузохнинг атрофини эса яратган эгам хушбуй гуллар, ширинликлар ва биз каби туйғулар билан яъни гумон, зино, нафс, шахват ва мен билан безади. Иймони суст инсонлар доимо бизнинг ўлжамизга айланади. Мен гарчанд юзи кора хиёнат булсам да хар гал бир инсонни иймонини синдириб узимга буй синдирганимда улардан эмас узимдан нафратланаман. Нахотки инсоният Аллохнинг борлигига, жаннатнинг борлигига ишонишмаса. – Хиёнитнинг кўзларига боқдим у унинг кўзларида афсус-надоматни кўрдим. Бу каби афсусга тўлган куўзларни хали хеч каерда курмагандим ...


Рукн: Адабий ўйлар | Қўшди: isfana (31.07.2013) | Муаллиф: Ёдгорбек Раимжон уғли E
Кўрилди: 743 | Рейтинг: 2.0/1

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0