Жума, 20.09.2024, 02:15
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

ҲАЗРАТДАН МАКТУБЛАР...
ҲАЗРАТДАН МАКТУБЛАР...

Жонға чун дермен, не эрди ўлмагим кайфияти,
Дерки, боис бўлди жисм ичра маразнинг шиддати.
Жисмдин сўрсамки, бу заъфингға не бўлди сабаб
Дер, анга бўлди сабаб ўтлуқ бағирнинг хирқати.
Абдураҳим:
Бағир ўтига сабаб эрса Ҳақ Ишқин лаззати,
Жисму жон не - кутмоқдадир Худоингни Жаннати.
Навоий:
Чун бағирдин сўрсам айтур, андоқ ўт тушти менга
Ким, кўнгулга шўъла солди ишқ барқи офати.
Кўнглума қилсам ғазаб айтурки, кўздиндур гуноҳ,
Кўрмайин ул тушмади бизга бу ишнинг туҳмати.
Абдураҳим:
Уз умид жисминг кўзидин, у хаста жонинг хасрати,
Қалб кўзи Ҳақ Нурига тушса, бу Худонинг раҳмати!

Навоий:
Кўзга чун дерменки, эй тардомани юзи қаро,
Сендин ўлмиш телба кўнглумнинг балоу ваҳшати.
Йиғлаб айтур кўзки, йўқ эрди менга ҳам ихтиёр
Ким, кўрунди ногаҳон ул шўхи маҳваш талъати.
Абдураҳим:
ДЎСТ дўстига баъзида мисқолча сир ошкор этар,
Нурпардани четидин кўргузиб сирлик хилқати!
Кутгил эй кўз, Кун келарки, ғўрадин ҳалво битар,
Келдику Дўстдан Васлини Ваъда қилғон Тилхати!
Навоий:
Эй Навоий, барча ўз узрин деди, ўлгунча куй
Ким, сенга ишқ ўти-ўқ эрмиш азалнинг қисмати.
Абдураҳим:
Эй Раҳим ҳолингни узринг хуш қилурми ёки вой?
Икки елканг узра холис Яратганнинг ҳайъати!




Манбъа: http://Наводир ун-ниҳоя
Рукн: Шеърият | Қўшди: Абдурахим (22.03.2013) | Муаллиф: Абдурахим Абдул Акбар E
Кўрилди: 847 | Шарҳлар: 1 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0