Жума, 20.09.2024, 04:29
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Чилвир Дунё
Кўзлар кўр, қулоқ кар,кишанда забон.
Кўнгил кул, дил ўлган, қалб бўлди талқон.
Бўғилган халқумда сўйилган фиғон.
Шаҳидлар қонига бўялди Афғон.

Салбчилар қўлида шамшир ўзимиз.
Хўжайин пошнасин ялар кўзимиз.
Куфрга қалқондир ёлғон сўзимиз.
Шаҳидлар қонига бўялди Афғон.

Шайтонлар этаги бўлди жойнамоз.
Номуслар зинокор зўрга поёндоз.
Ер юзи бир чилвир, мусулмон – дорбоз.
Шаҳидлар қонига бўялди Афғон.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (13.09.2012) | Муаллиф: Абдумалик Шарипов
Кўрилди: 681 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0