Жума, 20.09.2024, 02:12
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

ХОТИРА
Йўлдош Али АБДУЛЛОҲ

Кундуз рангин рўмолин
Кечанинг бошига ташлади.
Самонинг ҳар, ҳар еридан учқунлар
сачради.
Тердим...
Тера бошладим.
Ва ниҳоят адашиб кетдим.
Чўлпон қароргоҳида ёлғизлик қилиб...
Кеча кундузга омухта,
Олиб қолди, тонг қадар уйғоқ.
Қуёш. Бирдан кечанинг чоки сўкилди.
Кўзларим нур олди нуридан.
Ҳисларим сирғалди беҳос...
У онам айтмаган аллалар сири эди,
У отам қайтмаган жанглардан бири эди.
1979
Асирлик
Асирдирсан вақтнинг қўлида
Б. Пастернак

Вақт қўлида асирман ҳамон,
Йўли олис ғаройиб банди.
Тополмадим осуда имкон,
Умидларга ҳамон қаранди.

Дақиқага қулман ҳамиша,
Мунгли куйни чалмоқ қасдида.
Тўсар, нетай, ғамнок андиша,
Фикрим йўли йўллар остида.
Бандиликка қилурман тоқат,
Ибодатим мангулик – ҳаёт.
Ва йилларга тоқатин тиккан
Ёлғизлигим - Она – Аёл –зот.

Қисматимни фолбинлар айтсин...
1996


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (01.08.2012) | Муаллиф: [b]Йўлдош Али АБДУЛЛОҲ[/b]
Кўрилди: 759 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0