Кўчамиздан ўтиб турсанг бас
Бекзод Ғани – 1982 йили Лайлак тумани Чорьоғ қишлоғида туғилган. Ўқувчилик давридан бошлаб шеърлар машқ қилган. 1998 йили 16 ёшида вафот этган. 2008 йили нашр этилган “Соғинч” шеърий тўпламига асарлари киритилган.
АЙРИЛИШ
Олис юлдуз каби порлаган, Нур сочардинг куйган жонимга. Йиғласам гар кўзим ёш бўлиб, Сингиб кетар эдинг қонимга.
У кун сенга ёзган шеъримни Сен бошқага ўқибсан гулим. Кўзинг сузиб, ўша бошқани Ўзингга ром этибсан, дилим.
Мен-ку сени севардим, афсус, Зорим бору зўрим йўқ, ишон. Нима қилиб қўйдинг сен, афсус, Сен ўқ бўлдинг, мен бўлдим нишон. 1998
КЕЧИКИШ
Сени кутдим, бир олам шодлик Кўксим аро ўт бўлиб ёнди. Сен келган кун қаро кўзларинг Севмайман, деб аҳдидан тонди.
Сени кутдим, умрим баҳори Кўзларингга тиқиб кетди хас. Майли, мени севмагин, фақат, Кўчамиздан ўтиб турсанг бас.
|
Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (14.09.2012)
| Муаллиф: Бекзод ҒАНИ
|
Кўрилди: 851
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|