Жума, 20.09.2024, 02:09
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Мендан сўрангчи
Собиржон Зокиржон ўғли - Янги Новқат қишлоғида туғилган. Ёшлигидан адабиётга меҳр қўйган. Қишлоқ маданият саройида бир неча йил фаолият олиб борган.
"Бешинчи фасл" шеърий тўплами муаллифи
.

Тез тузалиб кетаман

Вой, бошим оғрияпти,
деб, укам йиғлаб қолди.
Қўрққанидан ойимлар,
Токчадан дори олди.

Йиғлаб туриб, дер укам:
- Ўрнимга тез ётаман.
Конфет беринг жон ойи,
Тез тузалиб кетаман.

Меҳрибон
Ойи, Лайли опамчи,
Тўртни яхши кўради.
Олиб борсак, катта тўрт,
Роса ҳурсанд бўлади.

- Врач руҳсат бермабдида.
- Қийин бўпти Лайлига.
Олаверинг емаса,
Мен еб қўяй, майлига.

Мендан сўрангчи

Музқаймоқни кўриб Нур,
Лаб ялаб ҳавасидан
- Музқаймоқ емайсизми?
деб сўрар холасидан.

- Рахмат, емайман болам,
Яхшиси "чит" оларман.
- Унда мендан сўрангчи,
Балки мен еб қоларман.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (14.01.2013) | Муаллиф: [b]Собиржон Зокиржон ўғли[/b]
Кўрилди: 702 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0