Жума, 20.09.2024, 02:03
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Нахот букун синди ҳофизи саслар
Абдулҳҳақ

Бағри бутун будунинг бу кунда хоб ичинда…
М. Кенжабек.

Бағри бутун будуним бир тунда тун ичинда,
Қудуратдан кўкрарлар кўкси кукун ичинда.

Бозорлари мозордир, мозорлари бозордир,
Хун хидидан мастдирлар калхатлар хун ичингда.

Қуюнларда қушларин қанотлари қонталаш
«Зўрлар»дан захарланган замир забун ичинда.

Мардлар топмас майдонни, ўрмалар ўргимчак – ёв.
Тиғлари тур ичингда, гирих – тугун ичинда.

Қирқи чиқмай қирилган, қирққа етмай қирилган,
Қийма-қийма қалблари ол дахри дун ичинда.

-------------------------------------------
Нахот букун синди ҳофизи саслар,
Саслари чалинмас қулокларимга.
Нафаслар синдими, оташнафаслар
Қуртлар тушдими, гул япроқларимга.

Фарёднинг боласи туғилди бу он,
Наҳотки қутурди баҳайбат қуртлар.
Истаклар қорайди, қуртлади исён,
Барчаси қорайди, қуртлади бурдлар.

Нолалар, фиғонлар фалакка ўрлар,
Қуёш ҳам музлаган, осмон эса дим…
Хайратдан оғзини очганча гўрлар
Хунми жахолатни кузатмокда жим.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (13.01.2013) | Муаллиф: Абдулҳақ
Кўрилди: 831 | Рейтинг: 5.0/2

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0