Пайшанба, 19.09.2024, 22:35
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

ОВВОРАМИЗ
ОЙБЕК КАРВОН
Аравон

Овворамиз
Малукул –мулк ризосин чун зиё билан овворамиз,
Ихлос қолиб баъзимиз риё билан оворамиз.
Фан шарҳ этар яралганни, илм эса яратганин,
Ҳақ йўл қолиб, фани дунё кимё билан овворамиз.
Фитнадир у, билгин дея, қайтарса-да, нечун яна,
Пашшадан-да қадри тубан дунё билан овворамиз.
Илм тубига етган бўлиб мўминликни қилиб даъво,
Балки билмай ғийбат жўшган дарё билан овворамиз.
Тақдир азал Ҳақдан демай фолбин томон шошдик ажаб,
Юсуф билиб ўзимизни, рўё билан овворамиз.
Банда билмай бўлди гумроҳ, осий Карвон эмас ҳоли,
Тавбаки, то сўнгги нафас дуо билан овворамиз.

Ўша кун
Бир кун келар, бу дунёда сўнгги кундир ўша кун,
Келар бир кун, у дунёда янги кундир ўша кун.

Аҳли иймон дўсти ёрнинг мунаввардир орази,
Ғайри иймон мунофиқнинг рангги тундир ўша кун.

Ой хам, қуёш юмар кўз,ёмғир бўлар юлдузлар,
Ҳайбат тоғлар қуму тупроқ, бир қуюндир ўша кун.

Ота қочар ўғил-қиздан, она ташлар гўдагин,
Фақат бир кун яшар ҳар ким, ўз учундир ўша кун.

Замон ўтди, ўтмоқдадир, ўтар яна қанчаси,
Банда ожиз, ечиб бўлмас бир тугундир ўша кун.

Тўхта, Карвон, юкингга боқ, ўша куннинг ғамин қил.
Сирот узра азоб отли йўл узундир ўша кун.

Чистон
То ҳаётсан, ортингдан соянг каби чопади,
Тутиб олгач этагинг, арслон каби қопади.
Қочма ундан, нафи йўқ, излаш эса гуноҳдир,
Қайда бўлма, бир куни ўзи сени топади.

***
Эй аёл, ҳусн эмас, қалбни гўзал эт,
Ўша чиройингла гулни ўсал эт.
Нодира, Увайсий бўлмасангда сен
Сўзларинг бол этиб, дилни ғазал эт.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (23.06.2012) | Муаллиф: Ойбек Карвон
Кўрилди: 739 | Теглар: ғазал, ойбек | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0