Жума, 20.09.2024, 02:15
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

"Ўз кучига ишонмаган одам энг кучсиз одамдир."
Бошқа ким ҳам бор...
Дунёга келишим кутиб интизор
Кечалар оромсиз бўлиб бемадор,
Доимо жонини беришга тайёр,
Онамдан меҳрибон бошқа ким ҳам бор!

Кеча-кундуз фақат ўйлар болам деб,
Яйрагин,яшнагин сенга олам деб,
Сенсан кўзимдаги нурли шуълам деб
Айтган ғамҳўримдан бошқа ким ҳам бор!

Дуодан қўллари асло толмаган,
Ғийбатли гапларга қулоқ солмаган,
Беш маҳал намозни канда қилмаган,
Онамдан оқила бошқа ким ҳам бор!

Сўзлари ширинроқ ҳатто асалдан,
Ёмондан асрарди бизни азалдан,
Таърифин тополмадим ҳеч бир ғазалдан,
Онамдан дилбарроқ бошқа ким ҳам бор!

Жоним фидо бўлсин онам пойига,
Алишмайман қуёшга, ҳаттоки ойга,ё
Тортишса дейманки шарқироқ сойга:
Онамдан гўзалроқ бошқа ким ҳам бор!

Бошимга минглаган харсанг тушса ҳам
Оналик меҳри бор митти қушда ҳам,
Уҳласам айтаман ҳатто тушда ҳам,
Онамдан меҳрибон бошқа ким ҳам бор!

**** **** ****

Ўзингдан ўзгаси билмас!!!!

Бахорим ўтмай келди қиш,
Юрагимга санчилди ниш,
Лабларга душманму кулиш,
Ўзингдан ўзгаси билмас!

Дилимда бор бита армон,
Васлингни истайман ҳамон,
Дардимга йўқ сира дармон,
Ўзингдан ўзгаси билмас!

Дунё асли уммон экан,
Бир йўқ экан,бир бор экан,
Кўнглим бир кун кулармикан,
Ўзингдан ўзгаси билмас!

Дардлиларни дардин олсам,
Пайғамбарим тушда кўрсам,
Дийдор учун дил боғласам,
Ўзингдан ўзгаси билмас!

Мақсадим етмоқдир сенга,
Қачон келгай бу баҳт менга,
Кўнглим дейди:нега-нега,
Ўзингдан ўзгаси билмас!

Йўлим тўла ёруғ эмас,
Майли «нур» ҳам керак эмас,
Ўзим ҳатто ўзимдамас,
Ўзингдан ўзгаси билмас!

Музаффар сўзлади ҳикмат,
Аллох унга қилсин ҳиммат,
Жаннатданда дийдор қиммат,
Ўзингдан ўзгаси билмас!

**** **** ****

Китобларда (Мувашшаҳ)
К-Кўпайтиринг савобинггиз саломлар бор китобларда,
И-Ислом учун Аллоҳ айтган каломлар бор китобларда.
Т-Тентак айтур:«китобларни фақатгина олим ўқур»
О-Олим бўлиб туғилмаган одамлар бор китобларда.
Б-Билол йиғлар азон айтиб,Фиръавнлар залолатда,
Л-Лаинларга дўст тутунган золимлар бор китобларда.
А-Алишернинг наволарин,Умар Хайём ғавғоларин.
Р-Робим ўзи ато қилган қаламлар бор китобларда.
Д-Дин душмани кофирларга, қарши туриб ғофилларга,
А-Аллох учун фидо бўлган қадамлар бор китобларда.

**** **** ****

Иймон ҳукмрондир қалбларда ҳануз,
Юрак ҳам исломдан бўлур баҳраманд.
Шодонлик ҳам бир кун қилади маъюс,
Лек бугун Аллоҳнинг ўзи ҳам хурсанд.
Муборакбод бўлсин «ҳайит» айёми,
Шудир яратганнинг гўзал инъоми…

**** **** ****

Одоб
Оқил дўстим сенга бироз ҳабар берай одобдан,
Одобни гар гапирмасам эмасдир ҳеч одобдан.

Озроқ тингла бу сўзларим ёқса ҳам,ёқмасам ҳам,
Одобсиз кимсаларни деб бўлмас экан одам.

Одобингни одобсизга кўрсатишинг одобмас,
Одоби йўқ кимсалар ҳеч бундан ўрнак ололмас.

Оқил бўлсанг одобсизнинг одобидан одоб ол,
Олган одобларинг бирлан одобсизни йўлга сол.

Одоб асли нималигин билмоқ истасанг агар,
Одобсизга бир боқсанг бас шунинг ўзи ҳам етар.

Одоб бўлур сенга давлат,ҳамда сенинг зийнатинг,
Одоб билан дўст бўлсанг гар ошар қадру-қимматинг.

Обрў топай десанг агар Музаффар бўл одобли,
Одоб билан бўлурсан сен доим зебу-зийнатли.

**** **** ****

Аллоҳнинг зикри билан айланса тиллар,
Бўларди кўзгудайин шаффоф бу диллар .
Зероки савоб йўқ бунданда буюк,
Оҳират азобидан йиғлар кўнгиллар.

**** **** ****

Мардлар
Ватан тинчлигини ўйлаган мардлар,
Юртин ҳимоялар мисоли қалқон.
Тажовуз қилса гар ёвуз номардлар,
Ҳатто жонин берар ҳақиқий ўғлон.

Она тупроғини эъзозлаб улар,
Қолдирмаслар ерда душман изини.
Халқини қутқариб қолмоқлик учун,
Тайёрдир беришга икки кўзини.

Юртин устун қўяр барча нарсадан,
Ҳатто бўлмаса ҳам ейишга нони.
Ҳеч қачон Ватанин кетмайди ташлаб,
Ёвларнинг қўлида бўлсада жони.


Рукн: Шеърият | Қўшди: muzaffar_qodirov (30.03.2013) | Муаллиф: Музаффар Кодиров E
Кўрилди: 810 | Рейтинг: 3.5/2

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0