"Ижодкор" веб саҳифасини ҳаракатга келтирган инсонларга саломлар йўллайман, эзгу ишда муваффақиятлар тилайман. Саҳифада берилаётган матнлар жуда қизиқарли. Мен ўзим соғинч ва завқ билан ўқидим, янги номлар кашф этдим. Ўзбекистондандан ташқаридаги ижодкорларга бағишланган сайт бугунги кунда зарур эди. Дўстим Шавкат Раҳмон ҳақидаги хотиралар, Авлиёхон Эшон шеърлари, суҳбатлари, ёш шоирларнинг асарлари учун миннатдорман. Хуршид Даврон Ўзбекистон халқ шоири <
Азиз дўстлар! Ушбу сайтнинг кимларнингдир эътиборига тушаётганини, таниш, нотаниш миллатдошларимизнинг илиқ сўзлар билдиришаётганини кўриб кўнглим тоғдек кўтарилди.Ҳусусан, бугун устоз шоир Ҳуршид Давроннинг сайтимизга ташриф буюргани ва ушбу самимий ҳамда шахсан мен учун ёқимли бўлган тилакларини қолдирганликларидан минннатдормиз!Ҳурматли Ҳуршид ака, сиздан яна бир илтимосим сайтда берилаётган ёшлар ижодига ўз муносабатингизни билдириб борсангиз ва йўл йўриқ кўрсатсангиз. Агар бу ишда бошқа устозларни, дўстларни ҳам жалб этсангиз бағоят мамнун бўлардик. "Ижодкор"
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади. [ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]