Пайшанба, 19.09.2024, 22:17
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Ўзбекистон » Шеърият

ЁМОН ҚИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН
Жўрабек РАМАЗОНОВ

Ё М О Н Қ И З

Қорайиб йўқолар шафақнинг юзи,
Туннинг қучоғида бедор юраман.
Бир қиз бор – дунёнинг энг ёмон қизи,
Мен шу ёмон қизни яхши кўраман.

Ёнига бораман, юриб бораман,
Дунёни чеккага суриб бораман,
Ёмонлигин билиб туриб бораман,
Мен шу ёмон қизни яхши кўраман.

Ўзи ҳам қаршимда қотади ҳар кун,
Мендан кечиб, менга қайтади ҳар кун,
Ҳатто ёмонлигин айтади ҳар кун,
Мен шу ёмон қизни яхши кўраман.

Эртага биз айри кетамиз, дейди,
Сўнг эрта бўлмаса нетамиз, дейди,
Бугуннинг тугашин кутамиз, дейди,
Мен шу ёмон қизни яхши кўраман.

Овоза қилай деб бахшилар билсин,
Тиш-тирноғи билан қаршилар билсин,
Менга нима, ҳамма яхшилар билсин,
Мен шу ёмон қизни яхши кўраман.


Рукн: Шеърият | Қўшди: jurabek (13.06.2013) | Муаллиф: Жўрабек РАМАЗОНОВ E
Кўрилди: 1248 | Шарҳлар: 4 | Рейтинг: 5.0/15

Шарҳлар: 4

-1  
1 Davron   (21.06.2013 16:55) [Материал]
"Ўзи ҳам қаршимда қотади ҳар кун,"
Ортидан яримта отади ҳар тун.
Ёмонам кайф қилиб қўйгани учун
Мен шу ёмон қизни яхши кўраман.  :))))))

Хазил албатта! Шоир ака хафа бўлмайсиз, кеб қолдида smile
+1  
2 Танқидчи эмас   (21.06.2013 18:08) [Материал]
" Ўзи ҳам қаршимда қотади ҳар кун, "
Тушимда менга гап отади ҳар кун
Таърифин Жўрабек ёзгани учун
Мен ҳам ёмон қизни яхши кўраман .

Кўнгилга дарров кирибоқ нозик торларини чертадиган, ухлаб ётган ЎЗлик руҳини
уйғота оладиган шеър. " Қорайиб йўқолган шафақнинг юзи "даги гўзалликни
пайқаш ҳам, уни кўрсатиб бера олиш ҳам, унинг инжиқликларига чидай олиш
ҳам ижодкорнинг ўзига хослигини, ЎЗининг дунёсини ифодалайди.
Ифода санъати ҳам ЎЗича гўзал, халқчил гўзал !
+1  
3 Davron   (22.06.2013 09:30) [Материал]
Танқидчи эмас, чиз ҳақсиз! Сизга қўшиламан!
+1  
4 Zohidjon   (23.06.2013 11:23) [Материал]
Jo'rabek aka siz huddi meni hislarimni qog'ozda aks ettirgandaysiz qoyil ijodizga omad.
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0