Пайшанба, 19.09.2024, 22:20
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Ўзбекистон » Шеърият

МЕН КЕЛДИМ
Паҳлавон СОДИҚ

Мен келдим, сен мени унутган
Ташлаб кетган жойда турибман, мана.
Эсласанг, ўртадан бир дарё ўтган...

Мана, биз бағирни берган кўк майса,
Табиий, у энди бошқа кўкарган.
Балки бағримизни кўтарган бошга!..

"Қанча сувлар оқди" дейсан, биламан,
Аммо билмайсанки, оқмай қўйган сув
Дарё қотиб қолган ўз ўзанида...

Ўтмай қолган замон, кечмай қўйган вақт,
Эсмай қўйган шамол, ўсмасдан дарахт,
Учмай қўйган қуш ҳам, қўнмай қўйган бахт,
Сен мени ташлаган, унутган заҳот...

Сезмай қолган вужуд, кезмай қўйган руҳ,
Мен келдим... мен фақат турибман карахт.

01/06/2003

"Бошга тушганни кўз кўрар".
Ўзбек халқ мақоли

Кўзим, юмил кўзим, бошга тушмоқчи,
Юмилмаган кўзлар талошга тушмоқчи.
Бошга тушгунича кўрмадинг, энди
Қанча-қанча бошлар тарошга тушмоқчи…

02.11.2008
Оҳори тўкилган ғариб бир мавсум,
Баҳорга ўхшамас, ўхшамас кузга.
Бунда бегонадир илоҳий насим,
Борлиқ паришонлик ичида тўзган...

Бунда кўзга алвон пардалар тортиб,
Ҳижоблар безатган ранглар бошқадир.
Ҳарамга айланган япроқлар орти
Фақат гуллар бошқа, чанглар бошқадир.

Бунда ҳижронлардан қонаб ҳаёли,
Қуртлар ёнар экан тиллоранг тусда.
Қайсидир ҳилватда, дунёдан холи
Қобирғалар ҳақда ўйлар қумурсқа...

Гарчи ўша-ўша - фасллар мавзун,
Гарчи ўша-ўша - осмон ложувард.
Фақат... нечун бегонадир илоҳий насим,
Нечун бегоналик илоҳий фақат?!..


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (14.11.2012) | Муаллиф: Паҳлавон Турғунов
Кўрилди: 1101 | Шарҳлар: 6 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 6

0  
1 shaxboz   (14.11.2012 11:05) [Материал]
Bu biz bilgan Paxlavon Sodiqmi javobingizni kutaman .
0  
2 Davron   (14.11.2012 14:07) [Материал]
Bu kishi adashmasam BBC hizmatida ishlaydilar! Siz kimni nazarda tutgansiz bilolmadim.
0  
3 shaxboz   (14.11.2012 15:01) [Материал]
Davron aka bu o'sha Paxlavon Sodiq uni ilk kitobi 1997 -YILDA Toshkentda chiqqan Ikrom Otamurod so'z boshi yozgan.Bir surishtirib ko'ring Uning Sukunat ilihning sasidir degan mashxur satri yodimda .Aniq shu kishimi
Iltimis
0  
4 Davron   (14.11.2012 16:41) [Материал]
узр. Сизнинг саволингизга яхши эътибор бермабман. Сиз Пахлавон Содиқми деб сўраган экансиз! Ха бу ўша сиз айтаётган шоир. Адашмасам Ўзбек модерн шеърияти алманахида хам ижодлари берилган!
0  
5 shaxboz   (14.11.2012 18:30) [Материал]
90-yillar she;riyati Oybek Raxim ,Sirojiddin Rauf ,Pahlavon Sodiq ,Zokir Hudoyshukur ,Zebo Mirzo ,Hosiyat Rustam ,Vafo Fayzullo ,Farhod Arziyev ,Guljamol Asqarova ,GO'ZAL Begim yana bir qancha nomlar bularning juda ham ozchiligi adabiyotda qoldi nega shunday ekinaa
0  
6 Davron   (15.11.2012 10:56) [Материал]
Shahboz, korinib turibdiki siz ham 90-yillar adabiyoti bilan yahshi tanishsiz! Imkoningiz bo'lsa saytimizni yanada boyitish uchun yordamlashsangiz! aloqa uchun: davron.hotam@gmail.com
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0