Пайшанба, 19.09.2024, 22:14
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Ўзбекистон » Шеърият

Мухаббат...Нима у?!..
Мухаббат..Нима у? Тонгги шаббода
Ярмига етолмай тукилган бода..
Хам савоб хам гунох..бир катор шода..
Мухаббат...Нима у ?!..

Мухаббат ..Нима у:!..Ёрнинг фироги..
Васлга етмаган ишкнинг титроги..
Ошикларга хамрох ойнинг уроги
Мухаббат..Нима у?!..

Мухаббат..Нима у?! Хажр пичоги
Бир бор суйилмаган ёрнинг кучоги
Кулдан сира туймас ишкнинг учоги
Мухаббат..Нима у?!...

Мухаббат..Нима у?!..Шабнам туйгулар.
Шамолларга ошно беор кайгулар
Нечалар суймаган..неча суйгулар
Мухаббат ..Нима у?!..

Мухаббат..Нима у?!Тушдаги согинч
Кипригинг устида титраган укинч
Ошикнинг бошига солинган килич
Мухаббат..Нима у?!

Мухаббат...Нима у?! Рашкнинг пичоги
Бахор у яшнаган кеч кузак чоги
Асрлар утса да кетмайди доги
Мухаббат..Нима у?!...

Мухаббат..Нима у?! Гулкори кашта
Висолнинг эртаги, нигох синашта
Чирсиллаб ёнганинг хижрон оташда
Мухаббат..Нима у?!

Гар майга тулдирсам ИШКнинг косасин
Махшарда янграса ИШК овозаси
Калам ИШКдан узга сузни ёзмасин..
Мухаббат.. Нима у?!...

Настарин


Рукн: Шеърият | Қўшди: Найсон (17.03.2013) | Муаллиф: Настарин E
Кўрилди: 1176 | Шарҳлар: 3 | Рейтинг: 1.0/1

Шарҳлар: 3

0  
1 Ниятулло   (04.04.2013 12:44) [Материал]
Ажойиб шеър
0  
2 mansur.satimov   (08.04.2013 20:23) [Материал]
Ofarin
0  
3 jurabek   (10.05.2013 14:21) [Материал]
Муҳаббат... Нима у? Муҳаббат - оний
Лаҳзада кўнгилни кўнгил суйгани.
Муҳаббат... Нима у? Муҳаббат - оддий
НАСТАРИН гулининг атлас кийгани!
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0