Ҳар бир ижодкорнинг шеърида шубҳасиз шоирнинг қалбини кўрасиз. Чунки ҳамма ўзидан келиб, ўз ҳаёт тажрибасига суяниб, Оллоҳ буюрганини, қалбига солганини қоғозга туширади. Аъзам Раҳим шеърларида ҳам бир ожиз юракнинг нолаларини ҳис қилишимиз табиий:
Лирик қаҳрамоннинг ўзини-ўзи идрок этиши, билиб-билмай қилиши мумкин бўлган гуноҳлари учун аввалдан Буюк Иймонга илтижо айлаши инсонлар учун одатий ҳол. Бундай ҳолатга жуда кўпчилик тушиши, тавба тазрру айлаши янгилик ҳам эмас. Бироқ, иймоннинг ҳам гоҳ ўткир, гоҳ ўтмаслашиб қолишини кимдир сезади, кимдир эса йўқ. Оллоҳнинг берганига ҳамма ҳам бирдек шукр қилавермайди. Аксинча, ношукр бандалар ҳаётимизда кўпроқ учрайди:
Тангри Таоло берган қўлингга, Умр деган энг муқаддас ризқ.
Шоир эса умрнинг ўзи энг катта ризқлигини қайта таъкидлар экан, барчага маълум бўлган очиқ ҳақиқатни шеърга ихтиро сифатида олиб чиқмоқчи эмас, балки ўша оддий ҳақиқатни унутиб қўяётганлар учун бир эслатиб қўймоқчи холос.
Шу ўринда шоир ҳеч ерда учрамаган янги ташбеҳларни ўртага солиб, ўқувчини лол қолдиради. Унга ҳатто эътироз ҳам қилолмайсиз:
Қип-қизил, тарсиллаб ўлтирар гуноҳ Гуноҳнинг тарсиллаб, кўзларини лўқ қилиб туришини бир тасаввур қилиб кўринг-а..
Энди минннатнинг тасқаралиги эса яна бир ажойиб ўхшатиш. Унинг ҳар гал сизга безрайиб қараб туришини ҳазм қилишингиз душвор:
Тасқара миннатнинг кўзига Тик қараш мушкулдир, Биламан ... Миннат, Сен зўр бўлсанг, Мен энди Қисилган тилимни кесаман.
Миннатнинг зўридан зериккан қалб, дарҳақиқат, тилини кесишга тайёр. Буни фақат бошдан ўтказган кишиларгина ҳис этишлари мумкин.
Қисқаси, шоирнинг қайси шеърини ўқиманг, ҳаётнинг мураккаб сўқмоқларида ўзини ёлғиз сезган, нозик юрагини ноҳақликларга абгор этган қалбнинг ожизгина исёнчасини сезасиз. Чунки киши табиатии қандай бўлса, унинг сўз ифодаси ҳам ана шундай бўлади. Юқорида айтганимиз, шоирнинг табиати яратилишдан нозик, дунёнинг бешафқат ёзилмаган қонунлари унинг учун ёт.
Аъзам Раҳим Ўш адабий муҳитида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлиб бораётган ёш ва истеъдодли шоирлардан. Таассуфки, бундай шоирларимиз бармоқ билан санарли даражада. Чунки биз борини ҳам қадрламайдиганлардан бўлсак керакки, фарзандларимиз шоир бўлишини кўпам орзу қилавермаймиз, шекилли. Бугуннинг шоир чинакам жасорат кўрсатишга лойиқ инсонлардир. Аъзам Раҳим ана шундай шоирларнинг биридир. 2009 йил
Аъзам Рахим Уш адабий мухитининг ёркин вакилларидан бири. Бу тупрокдан манаман деган ижодкорлар чиккан. Сузимнинг исботи, юкоридаги келтирилган нозик ташбехлар, ухшатишларнинг узига хослиги, кайталанмаслиги. Муганний, Шавкат Рахмон каби шоирларимизнинг ижодига назар солган хар бир инсон бу сузларнинг бежиз эмаслигини англаб етади.Мадхиябозликдан олис, шаффоф шеъриятнинг макони Уш. Мана шу ёркинликнинг давомчилари купаяверсин илохим. Миллий шеъриятнинг таянчи була оладиган, энг гузал ва дилни китиклайдиган мисраларни яратаётган ёшларимизга омад !
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади. [ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]