Жума, 20.09.2024, 04:31
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Авлиёхон Эшон
Соғинч узоқларда қамалган банди,
Қўшиққа айланар ҳар куни қайта.
Сен минглаб кечасан хаёллар аро
Тушунмай кимнидир ўзинга атаб.

Устимдан ҳар куни иғво чангини,
Сочавер аяма, раҳминг келмасин.
Оқларга буркансам, суйса билганлар.
Сиғинсанг майлига, рашкинг келмасин.

Иккимиз дунёнинг остонасидан,
Инжулар терамиз пойма-пой юриб.
Мен худо эмасман, хўрсинма рафиқ.
Қалбингда яшайман авлиё бўлиб.


Рукн: Шеърият | Қўшди: bobomurod (01.10.2012) | Муаллиф: Бобомурод
Кўрилди: 894 | Шарҳлар: 1 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 1

0  
1 Хасанбой Гойибов   (04.10.2012 12:50) [Материал]
Авлиёхон Эшон ижоди билан танишман. Бир газалига мухаммас боглаганман.
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0