Жума, 20.09.2024, 04:42
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Бу дарахтлар ўхшайди бизга
Барно ИСОКОВА

МАҒРУРЛИК
Бу дарахтлар ўхшайди сизга
Пинҳон суйиб, сўзларни тизиб
Юракка ўт қалайверади.

Бу дарахтлар ўхшайди менга
Севгин ошкор этолмай тўзиб
Ҳазин куйлаб юраверади.

Бу дарахтлар ўхшайди бизга
Кетолмай кўнгилни узиб
Шивирлашиб тураверади.

БЕГОНАМАН
Бу ерда барчаси менга бегона,
Қуёш ҳам илжайиб, хунук боқади.
Дилда ожизгина орзум ягона,
Уни ҳам аламлар ўртаб ёқади.

Кунларим ҳам бир хил ўтади ҳиссиз,
Бу бийрон тилим ҳам айтолмас борни.
Хатто ичган ошим негадир тузсиз,
Ўлимтик виждоннинг келади ори.

Чидайман. Чарчайман. Жонга тегади
Борига кўникиш, ўзимни алдаш.
"Таскин" деган ёғий бошим эгади,
Ғамнинг опасиман, азобга адаш.

Бу ерда барчаси менга бегона,
Бегонаман балки ўзим дунёга.
Ёлғиз ҳаёлларим менга дугона,
Сокина, инонма, рангли рўёга.

ОНАМГА
Мен учун дунёда энг яқин одам,
Дардларим тинглаган дилкаш парвонам,
Сиримни сотмаган сирдош дугонам,
Билсангиз дўстларим у менинг ОНАМ.

Қоқилдим муҳаббатнинг тойғоқ йўлида,
Севгим мазах бўлди номард қўлида.
Мангуга ғарқ бўлдим ҳижрон қўлида,
Муҳаббатин дариғ тутмаган ОНАМ.

Ғийбат ютиб борар мисоли Юҳо,
Ишонч ҳақда сўзлар туҳматчи "Даҳо".
Доим менга берган энг юксак баҳо,
Ягона ишончим ҳамҳонам ОНАМ,


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (09.10.2012) | Муаллиф: Барно ИСОҚОВА
Кўрилди: 792 | Шарҳлар: 2 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 2

0  
1 muzaffar_qodirov   (09.10.2012 13:23) [Материал]
"хам муаллифи" деганда ажратиб ёзинг
0  
2 УммуМадина   (09.10.2012 14:02) [Материал]
Менимча, "ҳаммуаллиф" деганда Барно Исоқованинг тўпламдаги бир нечта муаллифлардан бири эканлиги назарда тутилган, рус тилидаги соавтор сўзига тўғри келади.
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0