Алишер СОИПОВ Сизни изтиробдан қутқаргим келар, Олиб кетгим келар сизни узоққа. Балки хотиралар бир кун чекинар, Қалбларни тарк этиб биздан йироққа.
Бугун эса улар бизни қийнайди, Ўтган ёруғ тунлар бугун – ғам-алам. Сизни ўзгаларга кўзим қиймайди, Начора, фалакка етмади нолам.
Бугун йўлларимда висолингиз йўқ, Ўтган кунлар эса дилни ўртайди. Мен сизни ўйлайман жуда узоқ, кўп, Бу ўйлар тубига етиб бўлсайди.
Ёдингизда бўлса, сизга гоҳида Ҳаётдан мен эрта кетаман дердим. Овутар эдингиз шунда беҳуда, Ниҳоясиз эди қалбимда дардим Бугун ўша дардлар Сиз билан тўлди. Сизни ҳам кўп кўрди бу телба олам. Бугун менинг сўнгги умидим ўлди, Энди бир кун менга тутарлар мотам.
Marhum do'stim va jonajon ukam Alloh rahmatiga olgur Alisher benazir va betakror yog'du sochib bu dunyoga kelib bir yondiyu...?.Lek biroq uning yorqin siymosi hamon hur taratmoqda.Men Alisherni, to'g'rirog'i Alisherni eslaganda negadir Usmon Nosirni ko'z oldimga keltiraman.