Жума, 20.09.2024, 02:20
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Марказий Осиё
Рахим КАРИМ

Бир одам қаршисида турган иккинчи бир одам билан ўзаро муомала қилар экан, унинг қайси миллатга мансуб эканлиги ҳақида ўйлашдан-да хавфлироы нарса бўлмаса керак, оламда. Ёки бир мусулмон бўлак бир насронийга рўбарў келиб, унинг Худоси бошқа деган фикр билан яшамаслики афзал. Оқ танли одамнинг қора танли кишидан ижирғаниши қанчалик ҳунук кўриниш ҳисобланса, кўзлари катта одамнинг қовоғи қийиқ кишини камситиши ҳам ана шундай жирканч ҳолатлардандир. Ёки аксинча.
Шунингдек, айрим миллат вакилларининг бир-бирларини нохуш лақаблар билан аташлари ҳам ҳақиқий инсон боласи фазилатларига ёт кўринишдир. Қайси миллат оламда олдинроқ пайдо бўлганлиги, қайсидир бир тилнинг иккинчи бир тилга нисбатан устунлиги ҳақида баҳс юритиш ҳам одамларга эмас, мени авфу этасиз, маймунларга хос тортишувдир. Сабаби яқин йилларга қадар одамзот ўзини ана шу жониворлардан келиб чиққанини тан олиб келганлиги барчага маълум. Маймунлар – Ер юзидаги энг қадимий жонзотлардан ҳисобланади.
Ер талашиш, жой талашиш каби одатлар ҳам тараққиётга эришган инсоннинг феълига зид манзарадир. Ҳар бир инсон, энг аввало, қаршисида турган шахс тимсолида инсонни кўра билиши даркор. Бир-бирига нисбатан ҳурмат-эҳтиром бўлмоғи лозим , одам боласида. Миллатчилик, динга ажратиш, ирққа ажратиш, маҳаллийчилик қалби тор одамларга хос иллатлар, деб ҳисоблайман. Бундай одамларни учратганингда, кўнглинг алланечук беҳузур бўлиб кетади. Ҳаттоки бир оламда ўшандай шахслар билан ёнма-ён яшаётганингдан афсусланиб, ҳаттоки қаёқларгадир бош олиб кетгинг келади, кишининг. Бироқ бугунги кунда ана шундай жойнинг ўзи борми , Ер юзида? Қаёққа боқма, адоват, уруш, жанжал, можаро, низо. Барча гўёки қонталаб, жанжал талаб. Ҳеч кимнинг тинчликда, ҳотиржам, осойишта яшагиси келмай қолганга ўхшайди. Бир-бирини кўролмаслик, бир-бирига чоҳ қазишлик иллатлари ўрин олган, турмуш тарзимиздан.
Яратган Аллоҳга, Тангрига ташаккур, одамзотнинг шу кунга тушиб қолганини сабр-тоқат билан кузатиб турганига. У бизни кўриб ҳайратдан ёқа ушлаётган бўлса, ажаб эмас...

Бундай яшаш мумкин эмас,
Бундай яшаш - хиёнатдир.
Бундай яшаш мумкин эмас,
Бундай яшаш - қиёматдир.

Бундай яшаш мумкин эмас,
Бундай яшаш - бузғунчилик.
Бундай яшаш мумкин эмас,
Бундай яшаш - маймунчилик!

Марказий Осиё
Бунда жанжал чиқса ҳеч ким ютмайди,

Барча ютқизади, ютқизар барча.

Уруш ҳеч кимга шон- шуҳрат тутмайди,

Фақат қон юттирар лахта ва лахта.

Мен сенга тилайман мангу омонлик,

Менинг отажоним, суюк Осиё!

Номинг ўчиб кетсин бундан, ёмонлик,

Эртакларга қочиб кетсин кин, риё!




Манбъа: http://ca-news.org
Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (29.01.2013) | Муаллиф: Рахим Карим
Кўрилди: 722 | Шарҳлар: 1 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 1

0  
1 ниятулло   (12.04.2013 19:37) [Материал]
aжойиб. рaхмaт!
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0