Жума, 20.09.2024, 02:06
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Машраб чиқмайди мендан
Даврон ҲОТАМ

Бир истак қитиқлаб қолар баъзида,
Шеър ёзмоқ истаги.
Шоирлик ҳумори балкида.
Қўллари бўш қолган замони
Чўнтагин ковлаган кашанда мисол
Шеър ёзгим келади...
Истеъфога чиққан раҳбарнинг
Муъте ҳодимни кўрмоқ
Истаги каби бир истакмикан бу-
Битта шеър...

Дунё

Гоҳ кўнглим қолади сендан,
Юз буриб кетаман
Қаландар мисол
Лек Машраб чиқмайди мендан.
Мени телба қилар
Нозларинг
Кўйингда ўйнатар созларинг
Қаландар мисол
Лек Лайли чиқмайди сендан.
Менинг рашким ёмон
Сен эса вафони билмайсан
Бир эмас мингларни куйдириб
Тинмайсан.
Гоҳ кўнглим қолади сендан
Юз буриб кетаман
Қаландар мисол
Лек Машраб чиқмайди мендан.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (01.08.2012) | Муаллиф: Даврон Ҳотам
Кўрилди: 802 | Шарҳлар: 4 | Рейтинг: 5.0/1

Шарҳлар: 4

0  
1 УммуМадина   (01.08.2012 14:52) [Материал]
Янги шеърлар учун раҳмат!
0  
2 ZIKR_89   (01.08.2012 16:46) [Материал]
Даврон Хотамдан 2та Машраб, 2та Мажнун чикарса булади...
0  
3 Elmurod   (10.08.2012 09:35) [Материал]
Лек Машраб чиқмайди мендан.
Даврон Ҳотам

Мана ёшим ўттизга чиқди,
бир шоир умрини яшадим чиндан.
Машраб-ку, Шоҳ Машраб! Қўя турайлик
хаттоки Пушкин ҳам чиқмади мандан.

Ёшинг нечадайкин, билмадим, сулув,
"Лек Лайли чиқмайди" сендан ҳеч қачон.
Мажнунлик қисмати менга ҳам малол,
Болам бор, хотин бор! Керакмас жонон!

Қаландар мисоли Шарқни кезмоқлик-
Машраблик бир орзу ҳавас эди-да.
Инжиманг, шоирим, Элмурод Юсуф
Аччиғи чиққандан у -бу деди-да....:)))

Муаллиф Элмурод Юсуф... Эътирозлар қабул қилинади:)))
0  
4 СОГИНДИМ   (12.08.2012 18:20) [Материал]
Даврон Хотам ижод каламингиз хамиша "уткир" булишини согинаман.
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0