Мовий ҳислар
Соғинч юрагимни тилкалар ҳар кун. Ҳаққим йўқ ҳаттоки хаёл этмоққа. Ойга тикиламан дарёга боқиб, Шошилиб яшайман сиздан кетмоққа.
Бошдан оёққача танамда ағёр, Эшилар илондай тайинсиз кунлар. Сизни мовий кўкдан излайман абгор. Ҳолимдан қассоблар,жаллодлар кулар
Қабариб кетади- орият осмон. Косалар тўлади сабрга, майга. Сизни унутмоқлик эмасдир осон, фақат йўқолмоқлик керакдир қайга.
Қабиҳ зотлар эгов яхшилик кунга, Зарбалар ўстирар минг бир бошини. Сиз ҳамон ўшасиз,яхшисиз аммо, Девни кўрмагансиз кўзин ёшини.
|
Рукн: Шеърият | Қўшди: bobomurod (24.09.2012)
| Муаллиф: бобомурод E
|
Кўрилди: 701 | Шарҳлар: 3
| Рейтинг: 0.0/0 |
Шарҳлар: 3 | |
0
Ажойиб шеър! Факат охирги мисра сал гализрокдек туюлди менга. Шаклини бир оз уйлаб курасизми? Яна билмадим....
|
0
муаллифи ким бу шеърнинг?
|
0
муаллиф Қирғизистоннинг Лайлак туманидан Бобомурод деган биродаримиз
|
|
|
|
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|