Жума, 20.09.2024, 02:20
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Муҳаббатга ишонмай қўйдим
Зоҳиджон

Дил уйини қоплади ғамлар,
Бу қайғули дунёдан тўйдим.
Ўтаверинг қоши қаламлар
Муҳаббатга ишонмай қўйдим.

Мажнун бўлиб севдим-у, аммо
Шу ишқ сабаб юракни ўйдим.
Ёлғон экан Тоҳир-у Зухро
Муҳаббатга ишонмай қўйдим.

Саратонда ёғади денг қор,
Бу сўзингиз хўб, ростга йўйдим.
Фақат севдим демангиз зинҳор –
Муҳаббатга ишонмай қўйдим.

Вафо тилаб суйганларимга,
Жафо топдим, жонимни сўйдим.
Куйиб-куйиб куйганларимга
Муҳаббатга ишонмай қўйдим.
***
Бир ўксик гоҳида дилини ўяр,
Шундай дам бир чуқур хўрсиниб қўяр.
Толейин сўкиб, гоҳ дунёдан тўяр
Камбағалнинг кўрган куни қурсина...

Азондан шомгача ишлаб ҳорса ҳам,
Рўзғори бут бўлмас, рўзғор қурғур кам.
Шўрликнинг бошида ташвиши ғарам.
Камбағалнинг кўрган куни қурсина...

Қозонда ёвғони қайнар... қайнамас,
Бир бурда қотган нон, қорни тўйса бас.
Жони халқумда-ю, чиқмайди бир сас
Камбағалнинг кўрган куни қурсина...

Тушида бир олам пул топиб олар,
Топган пулларини хуржунга солар...
Тонгда хўжайиндан балога қолар
Камбағалнинг кўрган туши қурсина...

Камбағалнинг кўрган куни қурсина...
***
Мен сени соғиндим баҳорим,
Кел энди васлингга зор бўлдим.
Музлардан зерикди анҳорим
Совуқдан қақшадим, хор бўлдим.

Кел энди васлингга зор бўлдим,
Келмасанг бўлмайди, бўлмайди.
Япроқсиз дарахтга ёр бўлдим.
Бу ишқдан кўнгил ҳеч тўлмайди.

Музлардан зерикди анҳорим,
Ялпизинг бўйини соғиндим.
Келмасанг бўлмайди баҳорим
Гули йўқ боғларга сиғиндим.

Совуқдан қақшадим, хор бўлдим.
Музлаган қалбимни эритгин,
Руҳим муз, бош тўла қор бўлдим
Баҳорим, кел, мени эритгин.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (01.08.2012) | Муаллиф: Зоҳид ЖОН
Кўрилди: 805 | Шарҳлар: 5 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 5

0  
1 ZIKR_89   (01.08.2012 16:51) [Материал]
Бу шеърлардан Янги Новкатни ва Сахобани хиди келяпти...
0  
3 Otabek   (07.11.2012 16:34) [Материал]
Элуродака сизга Зохидакадан салом
0  
5 Otabek   (09.11.2012 13:50) [Материал]
Элмурод акамни ега чесеокини хиди денг
+1  
2 Elmurod   (10.08.2012 10:42) [Материал]
Саратонда ёғади денг қор,
Бу сўзингиз хўб, ростга йўйдим.
Фақат севдим демангиз зинҳор –
Муҳаббатга ишонмай қўйдим.
Зоҳид Жон
Севдим деманг, севги хўб ёмон,
Новқатимда севгидан тўйдим.
Саратонда қор ёққандан сўнг,
Муҳабббатга ишонмай қўйдим.

Саҳобада ёнбошлаб ётиб,
Бир жононга ишқим тушди денг.
Гап отгандим, деди: “Эй шоир,
Шилқим бўлмай, жим ошизи енг”.

Ошни едим, жонон айтгандай,
Сўнг тарвузни иккига бўлдим.
Тарвузга ҳам қиз илашмади,
Муҳаббатга ишонмай қўйдим!

Саҳобанинг винодай тотли,
Зилол анҳор сувидан ғирт маст
Боғда юрган гўзалларни ман
Севаман деб қилиб қўйдим қасд.

Гуллар уздим, барнолар ҳаргиз
Гулларимга бермас эътибор.
Есенину Машрбадан шеърлар
Ўқидим мен йиғлаб-йиғлаб зор.

Қўзғолон соч, олу лаб қизлар,
Мени севмай қўйгандан тўйдим.
Нима десанг де, ука, аммо
Муҳаббатга ман қўйдим...

Муаллиф Элмурод Юсуф
0  
4 Otabek   (07.11.2012 16:35) [Материал]
Элмурод ака сизга Зохид акамдан салом
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0