Жума, 20.09.2024, 02:04
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

"Ижодкор"да чоп этилган айрим шеърларга пародиялар
Элмурод ЮСУФ
ДАВРОН ҲОТАМ ШЕЪРИГА ПАРОДИЯ

Гоҳ кўнглим қолади сендан,
Юз буриб кетаман
Қаландар мисол
Лек Машраб чиқмайди мендан.

Даврон Ҳотам

Мана ёшим ўттизга чиқди,
бир шоир умрини яшадим чиндан.
Машраб-ку, Шоҳ Машраб! Қўя турайлик
хаттоки Пушкин ҳам чиқмади мандан.

Ёшинг нечадайкин, билмадим, сулув,
"Лек Лайли чиқмайди" сендан ҳеч қачон.
Мажнунлик қисмати менга ҳам малол,
Болам бор, хотин бор! Керакмас жонон!

Қаландар мисоли Шарқни кезмоқлик-
Машраблик бир орзу ҳавас эди-да.
Инжиманг, шоирим, Элмурод Юсуф
Аччиғи чиққандан у -бу деди-да....:)))

.........................................................................
РАҲИМЖОН АЛИЖОН ЎҒЛИ ШЕЪРИГА ПАРОДИЯ

Туғилмасдан бошқача эдим,
Барча иллат менга етти ёт.
Ваъда бердим юрагимга мен:
“Киролмайди бағримга ҳаёт!”


Раҳимжон Алижон ўғли

Туғилмасдан бошқача эдим,
Дўхтир мени УЗИда кўрган.
Бармоқларим кичкина эди,
Аммо аниқ қаламим бўлган!

“Туғилдим ва бағримни тилиб,
Шеъриятга кўчганда ҳаёл”.
Гонорарсиз шеър ёзиш гоҳи
Келиб қолди шоирга малол.

Шунда эслаб ўйга толаман,
Туғилмасдан берган ваъдамни:
“Киролмайди бағримга ҳаёт!”
Синдирайми энди қаламни?

Хафа бўлманг шоирдан шоир,
Шоир қалби ҳеч сотилмайди.
Бундан кейин бу каби шеърлар,
Ишонаман, ҳеч ёзилмайди.

..................................................................

АБДУЛ ҲАМИД ШЕЪРИГА ПАРОДИЯ

Иккинчиси ҳақида

Бир ҳафта ишлаб келсанг,
Бир кунга етса ҳам
Ишлаб топганинг...
Бир хона бўлса ҳам
Уйинг бўлса шаҳарда...
Бир дона музлатгич бўлса,
Ичи бўш бўлса ҳам...
Битта хотининг бўлса,
Бир сени тушунадиган,
Бир сен учун пардоз қиладиган!..
Иккинчиси ортиқча..
Абдул Ҳамид


Битта мошин бўлса
УАЗ деган
Тоққа чиқа олмаса ҳам....
Битта кир ювадиган мошина,
Битта кухонний комбайн деган
Идиш ювгич
Ва уйинг олдида бўлса
Биттагина Фест Фуд...
Ооооооохххххх!..
Бундан ортиқ нима керак эр кишига?
Бундан ортиқ бахт борми, ахир?
Хотин нима керак қирқдан ошганда?

...........................................................

ЗОҲИД ЖОН ШЕЪРИГА ПАРОДИЯ

[/i]Саратонда ёғади денг қор,
Бу сўзингиз хўб, ростга йўйдим.
Фақат севдим демангиз зинҳор –
Муҳаббатга ишонмай қўйдим.
Зоҳид Жон[/b]

Севдим деманг, севги хўб ёмон,
Новқатимда севгидан тўйдим.
Саратонда қор ёққандан сўнг,
Муҳабббатга ишонмай қўйдим.

Саҳобада ёнбошлаб ётиб,
Бир жононга ишқим тушди денг.
Гап отгандим, деди: “Эй шоир,
Шилқим бўлмай, жим ошизи енг”.

Ошни едим, жонон айтгандай,
Сўнг тарвузни иккига бўлдим.
Тарвузга ҳам қиз илашмади,
Муҳаббатга ишонмай қўйдим!

Саҳобанинг винодай тотли,
Зилол анҳор сувидан ғирт маст
Боғда юрган гўзалларни ман
Севаман деб қилиб қўйдим қасд.

Гуллар уздим, барнолар ҳаргиз
Гулларимга бермас эътибор.
Есенину Машрбадан шеърлар
Ўқидим мен йиғлаб-йиғлаб зор.

Қўзғолон соч, олу лаб қизлар,
Мени севмай қўйгандан тўйдим.
Нима десанг де, ука, аммо
Муҳаббатга мен... қўйдим.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Elmurod (10.08.2012) | Муаллиф: Элмурод E
Кўрилди: 1057 | Шарҳлар: 4 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 4

0  
1 MuzaffaR   (10.08.2012 12:23) [Материал]
"Нима десанг де, ука, аммо
Муҳаббатга мен... қўйдим!" - :)))
+1  
2 Firdavsiy   (10.08.2012 23:27) [Материал]
Тақсир қотирибсизу аааа tongue
+1  
3 хакпараст   (24.12.2012 00:38) [Материал]
пародия яхши, агар одоб доирасида булса. чунки шеърда алмойи-алжойи гапириш хукуки хеч кимда йук.нима дедингиз, элмурод?!
0  
4 Абдурахим   (26.03.2013 21:45) [Материал]
Сахобанинг сувларини харом нарсага ухшатиш... МУХАББАТГА  ... - Бу  шаталок отиш, куфрони неъмат...
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0