ШЕЪРЛАРИМ
Ёрқиной Муродова
Шеърларим – кулгуларим, Шеърларим – қайғуларим. Уйқудан безор қилган, Самимий туйғуларим!
Шеърларим , дугонамсиз, Ҳар лаҳза парвонамсиз. Қадам қўйсам, чин дилдан, Кутолган остонамсиз!
Шеърларим, бўстонимсиз, Орзу-ла армонимсиз. Нигоҳлари тушганда, Ёришган осмонимсиз!
Шеърларим – жодуларим, Бебаҳо дил гавҳарим. Унутганда яқинлар, Мен-ла қолган дилбарим!
Шеърларим – бору йўғим, Юракда ёнган чўғим. Қадрим ерга урса кас, Отилган синмас ўқим!
Шеърларим, сиз – ҳаётим, Сиз бор – метин саботим. Бир кам днё пинжида, Сизла Покиза отим!!!
СИЗНИ….
Хаёлимдан кетмаяпсиз ҳеч, Мен билансиз гўё эрта-кеч. Ҳақдан сўргум, мушкулимни еч – Яхши кўриб қолдим-да сизни!
Лутфингиздан чўғ тушди дилга, Кунларим ҳам ўхшайди йилга. Исмингиз кўп оляпман тилга, Яхши кўриб қолдим-да сизни!
Гул маконинг ўғлонидирсиз, Балки кўнглим армонидирсиз. Меҳрингизга чўкиб қолдим тиз, Яхши кўриб қолдим-да сизни!
Хуш каломсиз кўплардан кўра, Ҳиссиз хашак, чўплардан кўра. Яратганим, жонимни сўра, Яхши кўриб қолдим-да сизни!
Мен-ку, оддий чечакман холос, Сизга эса ҳур-фаришта мос. Меҳрим оғир олманг, илтимос, Яхши кўриб қолдим-да сизни!
Кўксингизга балки, етмас бош, Лек, тушкунда тўкмасман кўз ёш. Покиза, дил экан-да бебош, Яхши кўриб қолдим-да сизни!
|
Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (14.09.2012)
| Муаллиф: Ёрқиной Муродова
|
Кўрилди: 739 | Шарҳлар: 1
| Рейтинг: 0.0/0 |
Шарҳлар: 1 | |
0
қойил қолишдан ўзга чора йўқ. оддий,содда, лекин ҳақиқий юракдан ёзилган. Бобомурод
|
|
|
|
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|