Жума, 20.09.2024, 02:13
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Туғилмасдан бошқача эдим
Раҳимжон Алижон ўғли
Шоир

Ташқарида сирли баҳор. Хонада қиш,
Синиқ ойна пардасини чайнар шамол,
Очиқ китоб, шеърлар тўла дафтар беҳуш.

Кираверинг, эй, хаёллар, шоир ёлғиз,
Бу оламнинг ширасидир “девоналар”,
Ғуборли ҳаётга тот берар болсиз.

Минг қилсакда овозимиз эшитмас жон,
Шоир эса қоғозларга бўзлаб-бўзлаб,
Кенг жаҳоннинг дардин куйлар шу хонадон.

Бузилган ваъда

Туғилмасдан бошқача эдим,
Барча иллат менга етти ёт.
Ваъда бердим юрагимга мен:
“Киролмайди бағримга ҳаёт!”

Туғилдим ва бағримни тилиб,
Шеъриятга кўчганда ҳаёл.
Кўзларимни шамғалат қилиб,
Кириб олди бағримга ҳаёт!

Қалаштириб иллатларини,
Кўкрагимда юрибди сузиб.
Мен эсам-чи номардларга хос,
Яшаяпман ваъдани бузиб...

***
Адашиб кирдимми дунёи дунга,
Нега тентирадим пастак тоғларда?
Кўзимни тик тутиб яшадим кунга,
Ёғийлар қутурган Гумон ёқларга.

Бахт излаб юрибди қанча бахтсизлар,
Эҳсонлар кутишиб ётишганлар ким?
Булар очиқ кўрдир, қулоқлари кар –
Тушунгин, Жасорат йўғрилган кўнглим!

Муҳаммад Юсуф
Тунларда сўз ичра бесабаб куйиб,
Марҳаматга борай йиғлашга тўйиб,
Бир фурсат юрагим гаровга қўйиб –
Ўлгим келяпти...

Кўнглимни кун сайин емоқда алам,
Онамни соғиндим келсайди шу дам,
Эй, дўст! Менчи шоир эмас, одам
Бўлгим келяпти...

Кўнгилларни кезиб чиқса-да сўзим,
Қовунчига илҳақ интизор кўзим,
Ўзимнинг тўкмаган ёшимга ўзим –
Тўлгим келяпти...

Бас! Бас! Бас! Эрталаб туриб,
Марҳаматга пиёда юриб,
Ялпизлар исига жонимни уриб-
Ўлгим келяпти...

Адашдим...

Ҳақиқий манзилим Худо,
Ўртанди юракда беркинган саслар,
Жаранглар аламни бузгудай садо –
“Шоирлар бу Ерлик эмаслар”.
2007


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (02.08.2012) | Муаллиф: Раҳимжон Алижон ўғли
Кўрилди: 732 | Шарҳлар: 2 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 2

0  
1 Elmurod   (10.08.2012 10:02) [Материал]
Туғилмасдан бошқача эдим...
Раҳимжон Алижон ўғли

Туғилмасдан бошқача эдим,
Дўхтир мени УЗИда кўрган.
Бармоқларим кичкина эди,
Аммо аниқ қаламим бўлган!

“Туғилдим ва бағримни тилиб,
Шеъриятга кўчганда ҳаёл”.
Гонорарсиз шеър ёзиш гоҳи
Келиб қолди шоирга малол.

Шунда эслаб ўйга толаман,
Туғилмасдан берган ваъдамни:
“Киролмайди бағримга ҳаёт!”
Синдирайми энди қаламни?

Хафа бўлманг шоирдан шоир,
Шоир қалби ҳеч сотилмайди.
Бундан кейин бу каби шеърлар,
Ишонаман, ҳеч ёзилмайди.

Муаллиф Элмурод Юсуф.
0  
2 ARROHIM   (10.11.2012 14:45) [Материал]
Tugilmasdan qayoqda edim?!
Va qay Zotga bergandim vada?
Bazi birov shering tushunmay
Qilib yotar mayda safsata

Tugilmasdan Kimniki edim?
Kimnikiydim?
Kim edi aslim?
Yurak Udir-berdim men vada
Sheriyatga yoq edi daxli

...Men aslimday yashayapmanmi?
Yashayapdi kimlar asliday?!
Chalkashtirib tuyoqlarini
Davr surar "IBLIS qasrida."

Yoq!
...Sherimning tasbexlarida
Xaq orzusi tizilaverar
Toki inson OZni tanimas
Bunday sherlar yozilaverar.

Muallif: Rahimjon ALIJONOV
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0