Бир куни вужудим кенгликларида, Муқаррар бўлжак катта инқилоб. Бир кун отилажак минг йилдан бери Юрагим қаърида занглаган хитоб.
Бир куни вужудим кенгликларида Муқаррар бўлажак қаттиқ қатлиом. Энг аввал, Энг баланд Тикилган дорга Осилажак, албат, таҳқирланган жон. Бир кун титратажак танишларимнинг Қалбларин, айтилмай қолган сўзларим. Бир куни ҳолимга маймунлар эмас, Йиғлашга уринар дўстларим...
У - МЕН ЭМАСМАН
Қоронғу хонанинг бир бурчагида Пиққиллаб йиғлаган У – мен эмасман. Тилига эрк бериб ўшал гўзалнинг Кўнглини тиғлаган У – мен эмасман. Ё кузги шамолдан титираб-қақшаб, Дарахтнинг шоҳида йиғлаган япроқ. Ё кўкка чиқолмай, Ё тинч ётолмай Эзилган кўнглини баттарроқ эзиб Тирнаган сўроқ У – мен эмасман. Дўстлар даврасида хасратдан ҳоли, Аламни унутиб, дардини ютиб Ёлғон, сохта кулган У – мен эмасман. Йўқ, йўқ. Мен эмасман, ишонма зинҳор, Сўнгги бор олдингдан бош эгиб қайтган. Мен хали бошимни экганимча йўқ, Йиғлаганим йўқку Куйганимча йўқ... Муҳаббат ўлкасин тарк этмаганман. Мен ҳали тирикман Ўлгаимча йўқ!
***
Дунё сароб, дунё алдовчи, Бойлар озод, мискин тўловчи. Борми мендек бирор йўловчи, Ҳақ йўлидан адашган кимса Дил йиғласа, чехраси кулса. Қароси кўп юзин оқидан, Ишқ қувилган висол боғидан, Кийиклари қочган тоғидан. Бу тоғларга суяниб бўлса, Дил йиғласа, чехраси кулса. Алдаб кетар баҳорлари ҳам, Қарғаб кетар ашъорлари ҳам. Хофиз айтган алёрлари ҳам Юрагингни қиймалаб турса Дил йиғласа, чехраси кулса. Муҳаббатдан ўқитма дунё, Менга кафан тўқитма дунё. Ажал билан қўрқитма дунё. Бари бекор руҳ ўлиб бўлса, Дил йиғласа, чехраси кулса.