Пайшанба, 19.09.2024, 12:58
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Ўзбекистон

Материаллар сони: 93 Саҳифалар: « 1 2 ... 8 9 10

Муҳаммад Исмоил
Ҳаётимда Рауф Парфи даври 1981 йил 20 октаябрда бошланган. Ўшанда биз, журналистика факультети талабалари Сирдарёда пахта теримида эдик.
Айни номозшом. Бироз қораяётган тип-тиниқ осмон. Уфққа бош қуяётган қип – қизил қуёш тафтсиз нур сочиб, хайрлашмоқ учун бемажол қараб турибди.
Хивчиндай яланғоч ғўзалар, рутубатли ҳаводан нам тортган. Қоронғу тушмай этакни тўлдириш илинжида, шоша – пиша пахта терар эканмиз, пешонамиздан оққан маржон – маржон тер кўзни тўлдиради, қад ростлаб, атрофга қараймиз. Негадир кун бўйи кўринмаган оппоқ тоғлар ёнгинамизда пайдо бўлган, кузак шамоллари сарғайган баргларни, ям – яшил майсалар устида у ёқдан – бу ёққа ўйнаб юрибди. Зуҳро юлдузи ҳали қуёш ботмасдан ярқираб нақ пешонанг устида намоён бўлади.
Шунда кимдир томоғини қириб, бўғиқ овоз билан қичқиради:

Муаллиф: Муҳаммад Исмоил
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 807 | Сана: 04.07.2012 | Шарҳлар (1)


Суҳбатни Элмурод Юсуф тайёрлаган

“Қачон қарасам шу жойда турганинг турган. Ўтган сафар оппоқ гулли кўйлакда эдинг. Нақадар ярашар эди сенга ўша кўйлак! Мана орадан шунча кунлар, шунча ойлар ўтибди ҳамки, сен ҳамон ўша жойдасан. Фақат кўйлагинг бошқа. Қулоқларингда қизил балдоқлар. Кимнидир кутасан. У эса келмайди. У ҳақда шунчалар оғир хаёлларга чўмасанки, лаълдек товланаётган қизил балдоқларингни қушлар чўқиб кетса ҳам эътибор бермайсан. Уни шунчалар қаттиқ севасанми? У ким? Кимни бунчалар қаттиқ севиб қолдинг, деразам ёнида ўсган гилос?..”

Бу сатрлар Ўзбекистонда сўз рассоми дея таърифланадиган ажойиб шоир Холдор Вулқон қаламига мансуб.

Демак, бугунги меҳмонимиз шоир Холдор Вулқон


Муаллиф: Элмурод Юсуф
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 935 | Сана: 28.06.2012 | Шарҳлар (0)
Беҳзод Фазлиддин
Ўзбекистон


Оcмонда йиғлаб келдим—
Дардларим майса бўлди.
Ерда битта бўлса ҳам
Бахтсиз камайса бўлди.
Гарчи йиғлаб ҳар кеча
Тунларимни қон қилдим,
Тонгда гулдан тошгача
Табассум эҳсон қилдим.

Муаллиф: Беҳзод Фазлиддин
Ўзбекистон | Шеърият | Ўқилди: 936 | Сана: 23.06.2012 | Шарҳлар (9)
1-10 11-20 ... 71-80 81-90 91-93
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0