Пайшанба, 19.09.2024, 12:58
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Ўзбекистон

Материаллар сони: 93 Саҳифалар: « 1 2 ... 7 8 9 10 »

Муслим МУСАЛЛАМ
Тоғлардан бир майин шаббода эсди,
Олислардан келди бир мунглиғ азон.
Ифторлик чоғидин сахарликкача,
Лайлат-ул қадрни кутди рамазон .

Муаллиф: Муслим МУСАЛЛАМ
Ўзбекистон | Шеърият | Ўқилди: 796 | Сана: 14.08.2012 | Шарҳлар (1)
Рауф Парфи:- Менинг болалигим, 60 йил нарида туғилганим тарих учун ҳеч нарсани белгиламайди. Чунки бундай инсонлар туғилаверади, менга ўхшаган. Аммо мана шу даврнинг ичида бўлган воқеалар қизиқ. Масалан, туғилишим... масалан, уруш кетаяпти. Сталинградда даҳшатли урушлар. Ўзбекистонда деярли эркак зоти қолмаган, ҳаммаси урушга кетган. Аёллар бу ёғда хору зор. Бу 43-йил. Фожеа. Энди мана шу давр йилларининг ўзи нимани белгилайди. Мадомики, шу йилларнинг ичида яшаганим маълум бир тарихни кўрсатади. Кўзим олдидан ўтади. Ёзаманми, ёзмайманми.
Ўзбекистон | Адабий танқид | Ўқилди: 923 | Сана: 14.08.2012 | Шарҳлар (0)
Комил МАЖИД

Ҳақдан нур ёғилсин,дилга ҳидоят,
Кўксимга нур тўлсин,тилимда оят.
Васлингни сўрадим,васфингни қилдим
Имоним бутун қил,сабр бер,тоқат.

Муаллиф: Комил Мажид
Ўзбекистон | Шеърият | Ўқилди: 813 | Сана: 07.08.2012 | Шарҳлар (0)
Би-Би-Си
Иброҳим Ҳаққул: Ўзбекистондан ташқарида ижод қилаётган ёзувчи-шоирларнинг баъзилар ҳақида биламан, маълумотга эгаман, лекин уларнинг асарларини ўқиганим йўқ. Интернетга кириб ўқишни ҳам ман унча билмайман-да, тўғрисини айтганда. Агар ҳақиқий адабиёт қилинадиган бўлса, Ўзбекистонда бўладими, бошқа жойдами, барибир бир кун бўлмаса, бир кун умумий адабиёт ўлароқ ўқувчиларга етиб боради. Шунинг учун, адабиётга ўхшаш асарларни ёзиб кун ўтказиш эмас, аввало ҳақиқий адабиёт яратиш керак. Чинакам санъат асари яратиб, қаерга, қайси жойга кирилса, манимча, адабиёт учун, ўзбек адабиёти учун фойдали, ўқимишли асар бўлади у.

Муаллиф: Би-Би-Си
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 916 | Сана: 21.07.2012 | Шарҳлар (1)
Фахриёр
Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст билан суҳбат

Умр бўйи, замона билан баробар одимлаяпман, деб ўйлар эдим. Бугун, ёш бир жойга бориб қолганда кўнглимда эски ақидалар устунроқ эканини англадим. Албатта, янги замонга муносиб эмаслигимдан уяламан, лекин начора... эски қарашлардан буткул халос бўлишнинг иложи йўқ. Қолаверса, янги замонни буюк ҳаяжон билан куйлаётган тенгқурлар ва ёш дўстларимизга етиб олишим жуда қийин. Шу сабаб, очиқ тан олишим керак, янгича қаҳрамонларни, янгича қарашларни қаламга олмасликка ҳаракат қиламан. Албатта, оғизга сув солиб ўтирганим йўқ, кўҳна реалистик йўсинда, оз-оздан бўлса-да, ёзяпман. Худо умрдан қисмаса, олдинроқ бошлаб қўйилган жиддийроқ нарсаларимни охирига еткизаман. Уч-тўрт ҳикоя ёзиб ташлаб қўйдим. Сал ўтиб, қайтадан ўқиб кўраман. Балки бир-иккитасини чоп этишга журъатим етар...

Муаллиф: Фахриёр
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 777 | Сана: 16.07.2012 | Шарҳлар (0)
Эшқобил ШУКУР
Бу шеърлар ҳақида гапириш қийин. Уларни ҳис этиш, англаш керак. Туйғуни тушунтириш, шарҳлаш севгини изоҳлашдай гап.Япон мумтоз шоирларининг шеърларини дуч келган вақтда ўқиб бўлмайди. Уларни руҳий тайёргарликсиз ўқишдан маъно йўқ. Уларнинг шеърларида туйғу тушунтирилмайди, шарҳланмайди, изоҳланмайди, балки т а с в и р л а н а д и.
Куз шамоли ҳуштагин чалар
Англашингиз мумкин шеъримни
Далада тунаган бўлсангиз агар.
(Басё)

Муаллиф: Эшқобил ШУКУР
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 741 | Сана: 16.07.2012 | Шарҳлар (0)
Муҳаммад ИСМОИЛ
Рауф Парфи шеърни мароқ билан ўқиди. Гулхан шуъласи кўзойнаги шишасида жилваланарди.
Юзидаги табассумга қараганда хуш кайфиятда эканлиги, талабалардан мамнунлиги кўринарди.
– Ёш шоирлар аввалом бор нималарга амал қилиш керак?
Кун кеч бўлиб қолган эса-да, ҳеч кимнинг тарқагиси келмасди. Қаердандир тинмай вағиллаётган пахта тозаловчи вароҳанинг асабни ўйнатувчи беўхшов шовқинини айтмаганда муздекина сокин тун, оппоқ зиё сочаётган Ой ҳукмрон эди.
– Ҳар ким ўз дардини, ўзига нима кераклигини ўзи яхши билади. Хаваскор шоир ҳам, худди касал одамга ўхшайди. Ўзини тузатиш учун изланади, ахтаради, уқувсизлигига қарши шифо излайди. Ва ниҳоят топади. Агар у ўзига нима кераклигини ўзи билмаса, демак у шоир эмас. Яъни шоир бўлишни истаётган одам албатта нималарга амал қилиши кераклигини ўзи яхши билади. Орангизда ҳаваскор шоирлар кўп. Марҳамат, энди навбат сизларга. Энди сизлар ўқийсизлар, мен эшитаман.

Муаллиф: Муҳаммад Исмоил
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 698 | Сана: 16.07.2012 | Шарҳлар (0)
Хуршид ДАВРОН
Шеър ҳақида шоирлар минг йиллар давомида ёзишган ва яна минг йиллар мобайнида ёзажаклар.Шоир шеър ҳақида ёздими,демак,у сўз айтиш масъулиятини англашга уринади.Шоир шеър ҳақида ёздими,демак,у адабиёт олдидаги бурчини англашга уринади.
Тўғри,бугун сўз нималигини ҳали англамаган ва балки англамай узоқ вақт шеър ёзишга маҳкум этилган Зулфия номидаги мукофот билан қатор-қатор тақдирланаётган ўсмира қизлар ҳам шеър ҳақида шеър ёзадилар (тавталогия учун узр) дейишингиз мумкин. Аммо,шеър туроқу қофиядан иборат эмас. Шеър фикр ҳам эмас.Шеър - инсон юрагининг туб-тубида ногаҳон пайдо бўладиган,пайдо бўлиши билан бошқа юракларга талпинадиган,уларда титратмалар ясашга ҳозир оний ва мангуликка дахлдор туйғу. Шеър ҳам капалак,ҳам минг йиллик қорлар кўмиб ётган тоғ чўққиси. Шеър кўпроқ нур камайган тунда ёзилади,шу сабабдан у нурли бўлади. Шеър...

Муаллиф: Хуршид ДАВРОН
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 1351 | Сана: 13.07.2012 | Шарҳлар (0)
Хуршид Даврон
Ўзбекистон халқ шоири
Ижодкор" веб саҳифасини ҳаракатга келтирган инсонларга саломлар йўллайман, эзгу ишда муваффақиятлар тилайман. Саҳифада берилаётган матнлар жуда қизиқарли.

Муаллиф: Xurshid Davron
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 956 | Сана: 12.07.2012 | Шарҳлар (1)
Рислиғой Ҳотамова

Кўча тўла жодугар, битта пари кўрмадим,
Девлар тишин ботирди, оғриғидан йиғладим.
Алам қилди ўзимга, эндигина билганим,
Мен ўзимга зўр дўстман, мен ўзимга зўр ғаним.

Орзуларни қишанлаб, бўғиб қўйдим бўйнидан,
Шундан кейин қутилдим, ташвишидан ўйидан.
Қизил қор ёгмаганку яна аниқ ёғмайди,
Шакар кутмайман энди, захар илон тилидан.

Муаллиф: Рислиғой Ҳотамова
Ўзбекистон | Шеърият | Ўқилди: 934 | Сана: 05.07.2012 | Шарҳлар (1)
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0