Материаллар сони: 93 |
Саҳифалар: « 1 2 ... 5 6 7 8 9 10 » |
Иқбол МИРЗО Қайдан келаётир уюр-уюр ғам, Қайдан кўчаётир палахса ҳасрат? Қайдан ёғаётир ширғоқдек алам, Қайдан сизаётир лахта-лахта дард? “Милт” этган шуъла йўқ, “йилт” этган учқун, Ваҳима сузади баҳри муҳитда. Оғриган чол каби руҳият тушкун, Ўлимни кутгандек оғир сукутда.
Муаллиф: Иқбол МИРЗО
|
Комил МАЖИД Баридан чарчадим, азизам. Баридан холисан бир ўзинг, Бир марта йўқотдим чинданам, Бир марта силамай гул юзинг. Соғиниб боряпман тўкилиб. Тоқатнинг тоғидан ҳатлайман. Бир умр кўзинга тикилиб, Соғинчдан тўкилмоқ истайман.
Муаллиф: Комил МАЖИД
|
БОБУР Болаликда бергандим кўнгил, Заҳри қолди танамда минг йил.
Муаллиф: Bobur
|
Мен, шубҳасиз, парчаланаман, - шундай тугар буюк хизматим. Кимга, кўзим, кимга пешонам, кимга тегар қизиқ қисматим. Ғалаёнга тўла вужуддан охир дунё бўладир халос. Ер остига кириб кетарман барча мўмин бандаларга хос...
Муаллиф: Шавкат Рахмон
|
- Фақат адабиёт, фақат шеър тўғрисида гурунглаша олмасак керак. Чунки шеър кайфият маҳсулидир. Кайфият илдизлари кундалик ҳаётимизда, кундалик ҳаётимиз эса сиёсат билан боғлиқ. Шунга кўра суҳбатимизни адабийлаштиришга қанча уринмайлик, барибир, тагидан сиёсат кўриниб қолаверади. Азалдан таъсирчанлигим туфайли кайфиятим тез-тез тушиб турадиган пайтлар бўлади. Миллатимнинг яхши ўғилларини, қизларини кўрсам, кайфиятим кўтарилади. Гарчи миллатнинг оёқларига қарабмас, миллатнинг бошига қараб фикрлашга ўрганган бўлсам ҳам баъзан ич-ичимдан ўкинчлар, ғазаблар оқиб келадиган пайтлар бўлади. Чунки миллатпарварлик баланд ғоядир ва бу ғоя бугунги адабиётнинг етакчи мавзусига айланмоғи, ҳар бир ватандошимизда миллатпарварлик туйғусини уйғотмоғи зарур.
|
Исажон СУЛТОН Инсон ҳаёти ёки маънавиятида чуқур из қолдирган китоблар ҳақида яхлит фикр айтиш шу сабабдан ҳам қийин. Асарлар ўқилиб, вазифасини адо этиб бўлди. Китоблар эскириб, титилди. Шундан кейин хотирада тўсатдан... китоб қолмаганини, балки унинг яратувчиси билан у бунёд этган маъно қолганини сезиш мумкин. Жисмлар ғойиб бўлади, адиб исми муқовага, фикри эса саҳифаларга айланганидай... ...Сабаби, бизлар ҳам Алишер Навоийнинг ёхуд бошқа азиз ва жонажон салафларимизнинг бор-йўғи биргина мисрасидаги ҳаётбахш маънони англаб қолган бўлсак, не ажаб? Эгоцентризм ва имонсизлик талвасалари аро ҳар турли шаккокона тахминини асар қилиб ақлларга рўпара этган турли адиблардан фарқли ўлароқ, бизнинг истеъдодларимиз инсоннинг дунёдаги ўрнию вазифаси ҳақида очиқ-яққол ва соғлом ўгитлар бера олган, Йўлнинг нима эканини аллақачон кўрсатиб улгурганидан бир севинсам, бир ҳайратга тушаман.
Муаллиф: Исажон СУЛТОН
|
Умримни ўткинчи сабога бердим, Энг сўнгги чақамни гадога бердим, Бу телба руҳимни Худога бердим... Сабо олиб борди, гадога берди Гадо йиғлаб борди, Худога берди. Худо мени сенга хатога берди, Сен мени кимларга бердинг, Азизим?
Муаллиф: Зебо Мирзо
|
Комил МАЖИД Бу ишқ қалбим ардоғидан таралган нур, Бу ишқ қалбим даргоҳидан топилган дур. Ватан ишқи юрагимда сўнмас сурур, Ватан дарди қалбда мангу муҳаббатдир.
Муаллиф: Комил МАЖИД
|
Рауф ПАРФИ ЁШЛИК ЗАНГОР ФАСЛ. КЕЧДИ, САРҒАРДИ, Тўкилди у. Шафқат билмас баргрезон. Қора совуқларга отиб юборди, Шамоллар пойида синмоқда хазон. Ёшлик зангор фасл. Кечди. Сарғарди.
Муаллиф: Рауф Парфи
|
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|