Жума, 20.09.2024, 02:06
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Ўзбекистон

Материаллар сони: 93 Саҳифалар: « 1 2 ... 4 5 6 7 8 9 10 »

У қадрдон амакисининг жаназасига етиб бора олмайди. Қайғули хабарни эшитгандаёқ орқа-чапга қайрилмай кетаверганда етиб борган бўларди. Лекин…
У алам ўтида ёнганда ўзини эмас, қимматбаҳо тақинчоқларга ўч танноз ўйнашини айблайди…

Мен бу ихчам мазмунни ҳозирда Ўзбекистонда истеъдодли адиблардан бири деб эътироф этилаётган Улуғбек Ҳамдамнинг «Узоқдаги Дилнура» ҳикоясидан келтиряпман.
Ўзининг «Мувозанат» романи билан танилган Улуғбек Ҳамдамнинг ҳозиргача учта романидан ташқари қатор қисса ва ҳикоялари нашр этилди.
Улуғбек замонавий ўзбек адиблари орасида асарлари бошқа тилларга кўп
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 908 | Сана: 14.11.2012 | Шарҳлар (0)
Муслим МУСАЛЛАМ

***
Тақдирлар тақдирга омонат экан,
Нигоҳларо нигоҳга кетаркан эриб.
Шу бугун эришган соҳир лаҳзалар
Эртага кетаркан соғинчин бериб.

Дунёлар дунёдан олар имтиҳон,
Кўнгилни четидан ўчиб кетар доғ.
Одамнинг умрига ўхшаб кетаркан,
Ярми яшил, ярми сапсариқ япроқ.

Муаллиф: Муслим Мусаллам
Ўзбекистон | Шеърият | Ўқилди: 988 | Сана: 04.11.2012 | Шарҳлар (1)
Рислиғой ҲОТАМОВА
Бугун ажойиб Шоир, устозим ва опам Рислиғой Ҳотамованинг туғилган куни! Афсуски биримиз Ўшда биримиз Шошдамиз. Шунинг учун учрашишнинг иложи йўқ. Аммо, шундай бўлсада барча яхши ниятларим ва дуоларим Сиз учун опа!
Рислиғой Ҳотамова шеърлари билан танишинг!


Кулгучимга ботиб кетган, кулгуларим,
Кипригимдан ўтолмаган уйқуларим.
Беозорим яраланган оҳуларим,
Йиғлаётган орзуларим.

Сариқ япроқ юзингизни рангимиди,
Ҳасратингиз юрагимнинг зангимиди,
Мозорингиз мен шўрликнинг бағримиди,
Йиғлаётган орзуларим.

Бермагайман, сизни армон қўлларига,
Куй бўласиз, бахтнинг бийрон тилларида,
Йўллагайман, сизни жаннат йўлларига,
Йиғлаётган орзуларим.

Муаллиф: Р.Ҳотамова
Ўзбекистон | Шеърият | Ўқилди: 1140 | Сана: 03.11.2012 | Шарҳлар (0)
Жорий йилги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси танловида наср йўналиши бўйича ёзувчи Исажон Султоннинг "Озод" романи ғолиб деб топилди.
Бундан олдин - 2010 йилда Исажон Султоннинг "Боқий дарбадар" асари Ўзбекистонда йилнинг энг яхши романи деб эътироф этилганди.
Шунингдек адибнинг "Қисмат" ҳикояси АҚШнинг Чикаго шаҳрида чоп этиладиган "Лексикон" адабий журнали танловида ғолиб чиққанди.
Таниқли ўзбек ёзувчиси ва адабиётшунос Улуғбек Ҳамдам Исажон Султон ҳақида шундай ёзганди:
"…Унинг ижод йўли анчагина ўзига хос. Ёзувчи 90-йилларнинг бошларида мўъжазгина китобчаси - "Ойдинбулоқ" билан кўзга ташланиб, адабий давраларни ўзига бир қаратиб олгач, ҳаёт деб аталган тубсиз ва чексиз теранликларга шўнғиб кетган бўйи, 2010-йилда қатор ҳикоялар ва романлар билан у уммондан бош кўтарган ижодкордир".
Ўзбекистон | Адабий танқид | Ўқилди: 1208 | Сана: 02.11.2012 | Шарҳлар (0)
(Таниқли драматург Шароф Бошбеков билан суҳбат)

-Китобларингиз чиқмайди ҳисоб, матбуотда ҳам кам кўринасиз...

-Мен китоб ёзмайман. Кино ёки спектакл учун сценарий ёзаман. Китоб адабиётнинг алоҳида тури. Агар 20 серияли сценарийим кино қилинса, 20 та китобим чиқди деб ҳисоблайман. Шу пайтгача битта китобим чиққан. 1989 йили сценарийларимни йиғиб “Эшик қоққан ким бўлди?” номи билан нашр эттиргандим.

Бошқа ёзувчиларнинг уйига борсангиз, жавонларда босилиб чиққан китоблари турганини кўрасиз. Меникида эса кассеталар туради. Келганларга “Булар – менинг китобларим”, деб мақтаниб қўяман.

-Лекин драматургия ҳам адабиётнинг бир йўналиши саналади, пьесалар ҳам адабий қонун-қоидаларга жавоб бериши керак. Масалан, Шекспир драмалари ҳақиқий бадиий асар даражасига кўтарилган. Иккинчи томондан, ўқувчини ҳам ўйлаш керак. Саҳналаштирилган ёки экранлаштирилган сценарий кўнгилдагидек чиқмаган бўлиши мумкин. Уни кўргандан китобини ўқиб қўя қолган афзал бўлади.
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 1038 | Сана: 01.11.2012 | Шарҳлар (0)
Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф билан суҳбат

Бугун ижодкор ёшларимиз жуда кўп. Уларнинг ижод дунёси турфа хил. Бир-биридан гўзал.
Агар таққослайдиган бўлсак, илгари ижодкор ёшлар орасида ҳамиша битта энг зўри бўларди. Ҳозир эса, унақа эмас. Ҳаммаси зўр. Бирини ажратиб айтадиган бўлсангиз, кўнгилнинг тубида бошқаси жилмайиб туради. Бу деганим – барчасининг ўз овози, ўз йўли бор. Мен бундан жуда хурсандман.
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 998 | Сана: 16.10.2012 | Шарҳлар (0)
Улуғбек ҲАМДАМ

Йиллар ўтаверар,
Ўтаверар йиллар...
Юракка ўтмишдан сувратлар солиб.
Биз эса лабларда истеҳзо,
Шунчаки кўз ташлаб ўтирганнамо
Варақлаймиз ўз қалбимизни...
Йиллар эса ўтаверар,
Ўтаверар йиллар.
Улар бизга чиндан бепарво...

Муаллиф: Улуғбек ҲАМДАМ
Ўзбекистон | Шеърият | Ўқилди: 856 | Сана: 15.10.2012 | Шарҳлар (0)
Исажон СУЛТОН

Авом, авом! Йўқ, каромату мўъжизалар бу авомнинг инсофга келиши учун берилмагандир? Ўзига берилган мўъжизалардан ҳеч қачон қониқмайдиган, яна ва яна кўлини чўзиб бетиним ва бетиним сўрашни, тиланишни яхши кўрадиган авом зотан сув устида сузмоқда, бўладиган воқеа-ҳодисаларни олдиндан билмоқда, хасталиклардан даво топмоқда, кўр-кўрона тимирскиланиб ҳаёти дунёдан яшаб ўтмоқда! Наҳр олдида, соҳилда қайиқ тургач, сув узра пиёда юриб ўтишдан не наф? Сув узра пиёда кетаётган киши емиш ҳақида ўйлармиди? Йўқ, албатта. Юпқа парда устида яратганнинг исмини айтиб кетаётган одам қўрқув ва ҳайиқиш ичра қадам босиши ҳақиқатга яқинроқ. Чунки юриб бораётган ғоят инжа сатҳ остида тубсиз чуқурликлар борлигининг ваҳми ҳар доим шуурида ўргимчак каби ўрмалаб туради. “Сени сув устида тутиб турган зот дунё узра ҳам мана шундай тутиб турмоқдадир”, деган қаттиқ садони эшитаётган бўлиши ҳам мумкин. Бўладиган воқеаларни олдиндан билиш янада ҳалокатлироқ билим эканига шубҳа йўқ.

Муаллиф: Исажон СУЛТОН
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 816 | Сана: 08.10.2012 | Шарҳлар (0)
Фахриёр

Шеър ёзгиси келар одамнинг
тўйиб-тўйиб, кун қатораси.
Гурсиллайди юрак қадами,
лекин кўринмайди қораси

бир манзилинг – бўлмайди қойим.
Ҳамма нарса сарғайган – хазон...
Куз тонгида қаноти шойи
Зоғлар тинмай айтади азон.

Муаллиф: Фахриёр
Ўзбекистон | Шеърият | Ўқилди: 955 | Сана: 03.10.2012 | Шарҳлар (0)
Бобораҳим МАШРАБ

Бу тани хокинию руҳи равонни на қилай?!
Бўлмаса қошимда жонона, бу жонни на қилай?!

Ёрсиз ҳам бодасиз маккага бормоқ не керак?
Иброҳимдин қолған ул эски дўконни на қилай?!

Урайинму бошима саккиз биҳишти дўзахин,
Бўлмаса васли менга, икки жаҳонни на қилай?!


Муаллиф: Бобораҳим МАШРАБ
Ўзбекистон | Шеърият | Ўқилди: 956 | Сана: 28.09.2012 | Шарҳлар (0)
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0