Пайшанба, 19.09.2024, 22:24
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Ўзбекистон

Материаллар сони: 93 Саҳифалар: « 1 2 3 4 5 6 7 ... 9 10 »

Беҳзод Фазлиддин

Ижодкорлар орасида ўттиз ёшгача шоир бўлсанг бўлдинг, бўлмаса – кеч, қабилидаги гап юради. Бу гап нисбий бўлгани билан ҳақиқатдан озиқланади. Негаки, шеър – ёшлик, навқиронликнинг ўзгинасидир.
Адабиётимизнинг яқин тарихига назар ташласак, назм доимо наср ва бошқа турдаги асарлардан олдинда юрганини кўрамиз. Сабаби аён: лирика – ҳозиржавоб, насрнинг одими эса вазминроқ. Бу гап ҳозирги адабий жараёнга ҳам тааллуқли. Ҳа, қисқа фурсат ичида фақатгина ёшларнинг қанча шеърий тўплами чоп этилди. Ана сизга ҳозиржавоблик! Мен атайин «китоб» демаяпман. Негалигини яхши тушунасиз. Савияси, ютуқ-камчилигидан қатъи назар, уларнинг

Муаллиф: Беҳзод Фазлиддин
Ўзбекистон | Адабий танқид | Ўқилди: 1012 | Сана: 14.02.2013 | Шарҳлар (0)
Усмон Азим

Рўзи Чориев, Шукур Холмирзаев, Рауф Парфи... Улар негадир ўлмагандай. Ўзлари ҳам ажиб бир мардоналикда – ўнгу чапга қарамасдан – ўлмайдигандай умр кечирдилар.
Кўнгил айтиб турганидай яшаш жуда мушкул. Аммо бу жўмард инсонлар кўнгилнинг кўйидан чиқмадилар. Чунки улар учун ўзга йўл хиёнатга тенг эди.
Эҳтимол, улар ўлмагандир?
Эҳтимол, улар учун ўлим – янги умрнинг бошланишидир?
Хуллас, улар бошқалар билмайдиган ниманидир ҳис қилганлар.
Балки, ўлим ҳақлигини билиб, ўлмайдигандек яшагандирлар...

Муаллиф: Усмон Азим
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 1146 | Сана: 24.01.2013 | Шарҳлар (0)
Комил МАЖИД

ЮРАГИМ. Юрагим десам сен – юрак нима дея сўрадинг, мен билмадим, дедим. Аслида ҳам ўша дамда юрак нима эканлигини билмас эдим. Асли бахтга кўмилиб яшаган кўнгил ўз қадрини ҳам, ўзга қадрини ҳам билмайди, умуман ўзининг кўнгил эканлигини ҳам унутади. Кўнгил қачонки ёлғиз қолганда, ёлғизлик эзганда, тўғрироғи ёлғиз эканлигини сезганда бир оҳ уради ва бу оҳ юракни йиқитади, ана шунда юрак нима эканлигини англаб қоламиз. ЮРАГИМ. Юрак бу сенсан, азизам! Барча ёзганим, барча кўнглимни энтиктирган, юрагимга энг ширин оғриқ берган, ўзи суйдириб, ўзи куйдириб, ўзи даволаган хаёлий дилбаримсан.

Муаллиф: Комил Мажид
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 1115 | Сана: 17.01.2013 | Шарҳлар (0)
Ушбу ҳикоя ҳақида ёзилган фикрларни ўқиб жуда қизиқдим. Наҳотки, чиндан ҳам шундай ёзувчи пайдо бўлган бўлса, зўрку дедим. Ҳикояни ҳам ўқиб чиқдим. Аммо... Аммо, ёки мен ҳеч нарсани ҳис қилолмадим ёки яна бошқа бир нарса бор.
Мақтови куч бўлган ҳикояни сиз ҳам бир ўқиб кўринг! Балки чиндан ҳам айтганларидек бордир! (Даврон Ҳотам)
Тўрабек САНО
2006-йилнинг ёзи. Ўш шаҳри Қирғизистоннинг жанубида бўлганлиги учун, бу ернинг саратони Ўзбекистон жанубидаги каби бўлмасада, лекин иссиқ кечади. Навбатдаги иш куним. Мен 15 тонна — яъни 350 қоп алебастр юкланган улкан КаМАЗ юк машинаси устида туриб пастдаги ишчиларга қоп узатиб турибман. Узатилган қопларни дўкон ичкарисига олиб кириб тартиб билан тахлаётган икки шеригим ҳам ўзбеклар. Фақат улар маҳаллий ўзбеклар. Миллатдошим бўлганлиги учун ҳам шулар билан шерик ишлашга рози бўлгандим.


Муаллиф: Тўрабек Сано
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 870 | Сана: 13.01.2013 | Шарҳлар (0)
Беҳзод ФАЗЛИДДИН

Руҳим чинқиради, мендан тонади,
Уйғониб кетади яна орларим.
Бўғзимни куйдириб сўзлар ёнади,
Қачон туғилади менинг шеърларим?

Минг-минг йилдан бери турибди яшнаб,
Ишонса бўлади илдизларимга.
Сўниб бораяпти ўзимга ўхшаб,
Ота, нима бўлди юллдизларимга?

Муаллиф: Беҳзод Фазлиддин
Ўзбекистон | Шеърият | Ўқилди: 866 | Сана: 07.01.2013 | Шарҳлар (0)
Даврон Ҳотам суҳбатлашди

"IJODKOR"нинг бугунги суҳбатдоши санъат оламида ўз ўрнига, ўз овозига эга бўлган хонанда Ғайрат Усмонов бўлди.

Ғайрат Усмонов билан боғланиш унчалик қийин бўлмаган бўлсада, хонанданинг тўй хизматлари сабаб суҳбат учун қулай вақтни узоқроқ кутдик. Ва ниҳоят суҳбат фурсати келгач, вақт ажратганига миннатдорчилик билдириб, саволларни бера бошладим.

Ғайрат ака, ижодингиздаги сўнгги янгиликлардан хабардор қилсангиз?

Муаллиф: Даврон Ҳотам
Ўзбекистон | Матбуот | Ўқилди: 1187 | Сана: 07.12.2012 | Шарҳлар (1)
Исажон Султон: Бизлар ўзимиз севган асарларни болаларимиз ҳам ўқишини, биз ошно бўлган ҳайратларга болаларнинг ҳам ошно бўлишини қаттиқ истаймиз. Аммо, жуда тезлашиб кетган ахборот сурони аро болаларимиз у ҳисларни биз истагандай қабул қилмаслигидан хавотирланамиз. Даврларнинг ҳислари ҳам эскиради. Бугуннинг ёшлари чет тилларни биладиган, дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалардан етарлича хабардор ва энг асосийси, жуда динамик болалар. Уларнинг шиддат билан кенгайиб бораётган тафаккури истаётган асарларни рўпара қила оляпмизми-йўқми, гап мана шунда. Шунингдек, оригиналлик масаласини ҳам унутиб бўлмайди. Оригинал асар албатта ўқилади. Чунки, ҳамма мазмундан иборат ва ўзидан кучлироқ маъноларга интилади. Лекин, ҳамма ҳам маънога муҳтож-ку. Одам боласи азалдан "мен кимман" деган саволга жавоб излай-излай дунёдан ўтади. Демакки, ҳамма ўзига қиймат берилишини хоҳлайди ва олам аро ўзининг қадр қийматини излайди. Ана шу қадр-қийматни кўрсатиб, бошини баланд ва адл кўтариб қўядиган нарсадир адабиёт.
Ўзбекистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 1128 | Сана: 01.12.2012 | Шарҳлар (2)
Бир муҳаббат қиссаси
Сени кўрдиму тап-тақир биёбонда қип-қизил лолани учратган кишининг аҳволига тушдим. Йўқ, мен дунёнинг инжуси бу шаҳарни биёбонга ўхшатмоқчи эмасман. Аммо нимагадир ўзимни шундай ҳис қилдим...
Мен бу шаҳарда бегонаман. Мусофирман. Ўша куни ўқишдан ҳайдалиб, гул бозорига чиқиб сотувчилик қилишимни биринчи куни эди. Кун бўйи, қани энди бир даста гул сотилса-ю ғурбатдаги мен ғарибни юзим кулса, дея ичимдан дуо қилиб ўтирдим. Найсон қуёши сўнгги нурларини ер юзидан йиғиб олаётган бир дамда устимда пайдо бўлган соядан сесканиб туриб кетдим:
- Жаноб, шу гулларни олинг, ўта арзон нархга бериб юбораман, ҳеч бўлмаса, бир даста олинг, лутфан.
Қаршимдаги юзларидан нур ёғилиб турган киши мени имтиҳон қилмоқчидай:
- Ўғлим, гулларингни оти нима? – деди жилмайиб.
Мен ҳам худди уни ўзим етиштирган боғбондай тилга кирдим:
- Бу сисанбар гуллари, наъно гули ҳам дейилади. Шаҳзодалар шаҳри Манисадан келтирилган. Бироз сўлғин кўринса ҳам уйингизга элтиб, сувга солишингиз билан яна яшнаб кетади...
- Қизим, нима қиламиз? – дея орқасига ўгирилди олийжаноб киши

Муаллиф: Беназир МУҲАММАД
Ўзбекистон | Наср | Ўқилди: 1220 | Сана: 19.11.2012 | Шарҳлар (0)
Бугун сахардан бери ҳаёлимда бир мисра айлана бошлади... Ёмғир куйи эса бу оҳангга жўр бўлмоқда... Ўзимча қайта- қайта "ёмғир ёғар, шиғалаб ёғар, томчилар томчилар сочимга... ёмғир ёғар, шиғалаб ёғар" дея пичирлайман. Ниҳоят ишга келгач, бу ажойиб куйни сизга ҳам илиндим....

Муаллиф: Рауф Парфи
Ўзбекистон | Шеърият | Ўқилди: 1127 | Сана: 16.11.2012 | Шарҳлар (0)
Паҳлавон СОДИҚ

Мен келдим, сен мени унутган
Ташлаб кетган жойда турибман, мана.
Эсласанг, ўртадан бир дарё ўтган...

Мана, биз бағирни берган кўк майса,
Табиий, у энди бошқа кўкарган.
Балки бағримизни кўтарган бошга!..

Муаллиф: Паҳлавон Турғунов
Ўзбекистон | Шеърият | Ўқилди: 1101 | Сана: 14.11.2012 | Шарҳлар (6)
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0