Пайшанба, 19.09.2024, 22:16
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Қирғизистон

Материаллар сони: 151 Саҳифалар: « 1 2 ... 12 13 14 15 16 »

Авлиёхон ЭШОН
Бундан ўн йиллар муқаддам Герман Гессенинг “Сиддхартха” қиссаси ва фалсафий мақолалари, эссе ва мактубларидан иборат китобини ўқигандим. Ўқувчини мулоҳаза ва мушоҳадага ундовчи ушбу китобдаги “Шоир” деб номланган эссе асосида шеър ҳам ёзганман.
Ҳикоя қилинишича, Хань Фу исмли ёш йигит баркамол шоир бўлиш ниятида Сўз устасига шогирд тушади. Устозидан шеъриятнинг ўзига хос жозиб сирларини ўрганиб боргани сайин аввал ёзганлари жўн ва ғариб эканини ҳис қила бошлайди. Тоғлар ортидаги Сўз устаси кулбасида икки йил яшаб, қишлоғига қайтган йигит орадан юз йил ўтиб кетганидан ҳайратга тушади. Бу пайтга келиб, ота-онаси, севгилиси, таниш-билишлари аллақачон дунёдан ўтиб кетишган экан. Лекин, Хань Фу шеърларини тинглаганлар юртда ҳақиқий шоир туғилганининг гувоҳи бўлишади.
Эҳтимол, шоир юз йилда дунёга келади, деган гапда жон бордир. Гапнинг очиғи, ҳозир осон йўлни танлаб, шеърият кашфиёт эканини англамай, енгил-елпи шеър ёзаётганларни кўрсам, эссе қаҳрамони Хань Фу тақдири, шеърият йўлидаги заҳмати ва машаққатлари ёдимга тушади. Лекин бунинг учун шеър ёзишга ружу қўйган қаламкашларни айблагим келмайди. Зеро, адабий давраларда айтиладиган ва адабий-танқидий тақризларда учрайдиган шеърни содда ва оммафаҳм бўлиши кераклиги ҳақидаги фикрлар ёшлар ижоди ривожи учун фойдали бўлмади. Кимдир соддаликни жўнликдан фарқлай олмаган бўлса, бошқа бирови юқоридаги фикрнинг асл моҳиятини тушуниб етишга уриниб ҳам кўрмади. Оқибатда таъриф ва тавсифлардан иборат одмигина фикрлар тизмаси ўқувчига шеър деб тақдим этилди.
Ҳолбуки, соддалик деганда, оддийлик ва жўнликни эмас, балки образларнинг аниқлиги ва теранлигини, бетакрорлигини тушуниш лозим.

Муаллиф: Авлиёхон Эшон
Қирғизистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 901 | Сана: 30.06.2012 | Шарҳлар (1)
Шавкат РАҲМОН
Ҳаммамиз қуёшда куйган жиззамиз,
қачон тиз чўкувдик, ҳамон иззамиз,
сирқираб оғрийди шишган тиззамиз,
ўриндан озгина турсак майлиму?

Ўтганлар бари бек, қолган жавдирар,
гардинда кўринмас ғуллар шалдирар,
меҳнатдан ёрилган қўллар қалтирар,
ўз беким ерида юрсак майлиму?

Насимлар гулламиш озод тоғларда,
озодлик муждаси сўлу соғларда,
боболар қийналиб тиккан боғларда
ағанаб бир хаёл сурсак майлиму?

Неча минг аллома, жўмардлар ўлган,
тафаккур сасиган,
руҳлари сўлган,
уруғлар айниган тап-тақир чўлда
ўз беким давлатин қурсак майлиму?

Муаллиф: Шавкат Раҳмон
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 969 | Сана: 28.06.2012 | Шарҳлар (3)
Рэй БРЭДБЕРИ,
Абу ҲУМОЮН таржимаси

- Мен фақат энди кеч бўлиб қолганини таъкидламоқчи эдим, холос. Ҳаммамиз чарчадик. Балки бугун ҳеч кимимиз костюмга тегмасмиз, а? Унга ҳам дам берайлик. Майлими?.. Хўш, қаерда ухлаймиз?
Бу кеча ҳаво дим бўлиб, хонада ухлашнинг иложи йўқ эди. Оғайнилар костюм билан манекенни кўтаришиб, кўрпа-ёстиқларни қўлтиқлашиб, зина орқали томга чиқиш учун хонадан чиқишди. “У ерда шабада юриб тургани учун ухлаб олса бўлади”, ўйлади Мартинес ўзича.
Юқорига чиқаётиб ўнлаб очиқ эшиклар ёнидан ўтиб борар эканлар, улар ичкарида уйқуси келмай, қарта ўйнаётган, иссиқдан терлаб, ўзларини эски журналлар билан елпиб ўтирган одамларни кўриб ўтардилар.
“Балки?.. Мабодо... - ўйлаб борарди Мартинес. - Ҳа, шунақага ўхшайди”.
Тўртинчи эшик - қизнинг эшиги ҳам ланг очиқ эди. Улар ёнлаб ўтиб бораётган пайтда ичкарида ўтирган сулувгина қиз бошини кўтарди. Кўзойнак тақиб ўтирган қиз Мартинесни кўриши билан уни ечдию ўқиётган китоби билан беркитди. Дўстлари Мартинеснинг тўхтаб қолганини сезмай, унинг ёнидан ўтиб кетишди. У бўлса, нотаниш уй эшиги олдида қоққан қозиқдай жойидан жилмай турарди.

Муаллиф: Рэй Бредбери, таржимон Абу Ҳумоюн
Қирғизистон | Наср | Ўқилди: 764 | Сана: 26.06.2012 | Шарҳлар (0)
Рэй БРЭДБЕРИ
Абу ҲУМОЮН таржимаси


Шаҳар ёзги шафақ оғушида эди. Шарларнинг тақиллаши эшитилиб турган бильярдхона эшигидан илиқ оқшом ҳавосида нафас ростлаш ва шу баҳона оламда нима гаплигидан бохабар бўлиш учун мексикалик уч йигит чиқди. Улар гоҳо эринчоқлик билан ўзаро гаплашишар, гоҳо қизиб турган асфальт бўйлаб сузиб бораётган қора қоплондек лимузинларни, гулдурак ва чақин таратиб бораётган трамвайларни жим кузатишар эди.
Эҳ, - дея хўрсинди Мартинес — учовлоннинг энг кичиги ва энг ғамгини, - Нақадар ажойиб оқшом-а, йигитлар? Ажойиб...
Бу оқшом унга бутун олам яқинлашаётгандек ва яна қайта узоқлашаётгандек туюларди. Унинг назарида ёнгинасидан ўтаётган мудроқ йўловчилар гўё дафъатан йўлнинг нарёғидаги йўлакка кўчиб қолгандек бўлар, ёки аксинча, ярим милча нари масофада турган уйлар унинг боши узра энкайгандек бўларди. Лекин Мартинес билан бу одамлар, машиналар ва уйлар ўртасида кўринмас бир ғов бордай эди - уларга қўл етмасди. Бу жазирама ёз оқшомида ёш Мартинеснинг юзи аёзда қотгандай сўник эди.
Бундай кечаларда орзуларга берилиш яхши... Кўп нарсалар ҳақида орзу қилиш...
- Орзу қилиш?! - ҳайронлигини яширмай қичқирди Вильянасул деган йигит - гарчи у ўз хонасида китобларни бақириб ўқиса-да, кўчада доимо деярли шивирлаб гапирарди. - Орзу қилиш - бекорчиларнинг бесамар машғулоти.

Муаллиф: Рэй Бредбери, таржимон Абу Ҳумоюн
Қирғизистон | Наср | Ўқилди: 966 | Сана: 26.06.2012 | Шарҳлар (0)
Абу Ҳумоюн

ЁВУЗ ФИКР ТУҒИЛИШИ ҲАҚИДА БИТИК
Ватад қоқилажак
Бош миянинг ярим шарига,
Эзгуликка қарам шарига...
Мажақланган ҳужайралардан
Оппоқ сутлар чиқар отилиб...
Фаришта чирқиллар:
«Осий бўлдинг, осий...»

Мадад суқилажак
Бош миянинг ярим шарига,
Ёвузликка қарам шарига...
Урчиётган ҳужайраларда
Қон ва балғам борар қўшилиб...
Азозил ҳиринглар:
«Осий бўлдинг, осий...»
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 923 | Сана: 26.06.2012 | Шарҳлар (4)
Сарвар Усмоннинг Озодликдаги блогидан олинди
Бошлаётганим битикларни ўқиётганлар орасида адабиётшунослар бўлса, қўрқмасин - уларнинг томорқасига кирмоқчи, нонини яримта қилмоқчимасман.

Томирлари XIX аср француз адабиётига бориб тақаладиган декадентлик ҳодисасининг генезисию тадрижи мураккаб эканлигидан хабарим бор.

Шунинг учун чуқур кетмоқчимасман. Чуқур кетсам қайтиб чиқолмаслигимни биламан.

Декадентлик тушунчасининг ибтидоий аниқламасиёқ етади менга. Ҳар ҳолда бугунги иш учун.

Жонидан тўйган, ўлимни соғинган ҳар қандай одам ҳали декадент эмас.

Декадент ўлимни мадҳ этувчи ижодкордир.

Дам олиш куни интертармоқда айланиб юриб, бир-иккита нарса ўқиб қолдим.

Муаллиф: Сарвар Усмон
Қирғизистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 753 | Сана: 26.06.2012 | Шарҳлар (0)
Тимур Зулфиқоров
Таржимон Элмурод Юсуф

Узоқ эмас ўтмиш йилларда Осиёни кезарди ҳидоятли дарвиш Хожа Зулфиқор Девона Қосимжон Ниҳол ўғлон ила.
Айтмишлардан билинадики унинг асли-насли Бухородаги Қўхнаи Масжид қишлоғидан. Қишлоқ аллақачон йўқ бўлиб кетган. Уни шаҳар ютиб юборган.
Хожа Зулфиқор ҳақиндаги ривоятлар эса тирик.
Зеро одамлар шаҳар ва қишлоқлардан узоқроқ умр кўрадилар.

Кузакнинг намланган чанглари хўжанднинг данаксиз туршаги каби тотли бўлган Осиё сўқмоқларида ҳамон дарбадардир Хожа Зулфиқор.

Зеро хиродманд дарвиш ўлимдан устун.
Дарвишлар ўлмаслар, истасалар ҳам...

Муаллиф: Элмурод
Қирғизистон | Наср | Ўқилди: 958 | Сана: 26.06.2012 | Шарҳлар (0)
Абдул Ҳақ
Жалолобод

Эркам, бир кун маъюс кўнглим шодлармисиз?
Хаёлингиз хаёлимга отлармисиз?
Билмам, ўксиб эслармисиз, ёдлармисиз
Мажнунингиз йиқилса, ишқ чўлларида?

Муаллиф: Абдул Ҳақ
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 928 | Сана: 25.06.2012 | Шарҳлар (1)
Суҳбатни Элмурод Юсуф тайёрлаган

Абдул Ҳамид. Ўшлик бу шоир шеърларидан андижонлик Абдулҳамид Сулаймон Чўлпонни куйдирган туйғулар нафаси уфурилади.

Қиш қаҳратон, қамалда қуëш,
Изғириннинг мунгли оҳанги,
Болаларнинг кўзларида ëш,
Болта ўткир, арра ҳам янги.

Тиғ ураман ширин танангга,
Шохларингда сезилар титроқ,
Минглаб ëшли кўз бўлиб мингга,
Куртакларинг кўринар мудроқ.

Муаллиф: Элмурод Юсуф
Қирғизистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 838 | Сана: 23.06.2012 | Шарҳлар (1)
Суҳбатни Элмурод Юсуф тайёрлаган

Озодлик: Авлиëхон ака, мана мен сизнинг ижодингизни анча йиллардан бери кузатиб бораман. Сизнинг йўналишингизда асосий йўналиш тасаввуф йўналиши деган хулосага келганман. Ўзингиз биласиз тасаввуф 500-600 йиллик тарихга эга. Бугунги кунда адабиëтда ҳар хил измлар кўпайиб кетди. Адабиëтда, шеъриятда янги шакллар пайдо бўлди. Бугунги измларга тўлиб кетган шеъриятда тасаввуф эскириб қолмадимикан? 21 асрда тасаввуф эскирмадими?

Муаллиф: Элмурод Юсуф
Қирғизистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 738 | Сана: 23.06.2012 | Шарҳлар (0)
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0