Пайшанба, 19.09.2024, 13:04
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Қирғизистон

Материаллар сони: 151 Саҳифалар: « 1 2 ... 13 14 15 16 »

Суҳбатни Элмурод Юсуф тайёрлаган

Шоирлик нима?

Озодлик: Даврон Қирғизистонда ўсиб келаëтган ëш, умидли, келажаги порлоқ шоирлардансиз. Биринчи анъанавий саволим қуйидагича: шоирлик сиз учун нима?

- Ўзим ҳам шу нарсани ўйлаяпман. Шоирлик нима у? Чиройли сатрлар ëзишми, чиройли ташбеҳлар топишми? Нима у? Ўзимча ўйладимки, шоирлик хоҳ сен бирорта сатр ëз, хоҳ ëзма гўзалликдан завқлана билишлик. Бу дунëни, одамлардан гўзаликкни излаб топа олишлик, зулматга қарши, зулмга қарши тура олишлик, яшай олишлик,

Муаллиф: Элмурод ЮсуФ
Қирғизистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 814 | Сана: 23.06.2012 | Шарҳлар (0)
ОЙБЕК КАРВОН
Аравон

Малукул –мулк ризосин чун зиё билан овворамиз,
Ихлос қолиб баъзимиз риё билан оворамиз.
Фан шарҳ этар яралганни, илм эса яратганин,
Ҳақ йўл қолиб, фани дунё кимё билан овворамиз.

Муаллиф: Ойбек Карвон
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 738 | Сана: 23.06.2012 | Шарҳлар (0)
ДАВРОН ҲОТАМ
Ўш


Эзар мени елкамдаги қарз,
Босқонидан юрагимда дарз.
Ҳаёт берган энг мушкул бир дарс -
ҚАРЗ юкининг азоби...


Муаллиф: Даврон Ҳотам
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 1564 | Сана: 21.06.2012 | Шарҳлар (8)
ҚЎЛДОШ МИРЗО
Ўш

Мен – сенда
Сен- менда, она юрт.
Сенсиз мен бир қўнимсиз булут.
Гоҳида йўқ, гоҳида борман,
Манзил излаб бўшлиқда хорман.
Сен чироқсан қалбим қасрида,
Қалбим сенсиз –нурсиз хонумон.

Муаллиф: Қўлдош Мирзо
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 753 | Сана: 20.06.2012 | Шарҳлар (0)
ФАРХОДЖОН ЧЎТБОЕВ
>Жалолобод вилояти,
Олабуқа райони


Хаёлингда ёшлигингдан бўлсам пайдо,
Аввалгидек қувлаб юрсам бўлиб шайдо,
Хотиралар юрагингда чалса наво
Йиғлама ёр!

Муаллиф: Фарходжон Чўтбоев
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 841 | Сана: 20.06.2012 | Шарҳлар (0)
Ойбек Тилак
Новқат


Бир куни вужудим кенгликларида,
Муқаррар бўлжак катта инқилоб.
Бир кун отилажак минг йилдан бери
Юрагим қаърида занглаган хитоб.

Муаллиф: ОЙБЕК ТИЛАК
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 781 | Сана: 20.06.2012 | Шарҳлар (5)
Даврон Ҳотам
Бу нимаси ахир?! Унинг уйида кўзгу қаердан пайдо бўлди? Ахир неча йилки, ўзининг уйидагина эмас, танишларига хам кўзгу сақлаш, ундан фойдаланишни таъқиқлаган эди-ку. Тўғри ишхонасида бир ярамас бор. Доимо кўзгу билан юради. Аблаҳ!!! Лекин, у бу уйга киролмайди. Демак, бу унинг кўзгуси эмас... Унда қаердан келди бу лаънати кўзгу!

Муаллиф: Даврон Ҳотам
Қирғизистон | Наср | Ўқилди: 838 | Сана: 20.06.2012 | Шарҳлар (7)
АЪЗАМ РАҲИМ
Ўш


Жонимни минг битта бўлакка бўлиб,
Бир гиёҳ умримча сурилиб,
ўлиб,
Япроқ қисматидан азобга тўлиб,
Ёзаман сабрнинг чечакларини...

Муаллиф: АЪЗАМ РАҲИМ
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 906 | Сана: 20.06.2012 | Шарҳлар (0)
Мирзоҳид Мирзараҳимов
Ўш


– Туман эди, қора туман, икки қадам нарини илғаб бўлмайди, – энтикиб-энтикиб деди аёл. – Мен қизчадан орқароқда тургандим. Қизча икки томонга тез-тез қаради-ю, олдинга юрди. Бирдан... машина чийиллади, бир нима “гуп” этди, қизча ожизгина ингради... Бошқа ҳеч нарса билмайман, оёқ-қўлим музлаб қотиб қолдим.
– Туман бир оз тарқаб қолганди-ёв, – аниқлик киритди ўрта яшар мўйлабли киши, – бўлмаса “Жигули”нинг ранги оқ, олдинги номери “00” эканини кўролмай қолардим.
– Мен тахминан ўттиз-қирқ тезликда келаётгандим, – деди қайиш шляпа кийган ёш йигит, – у мени эллик-олтмиш қадам нарида босиб ўтди. Тезлиги етмишдан кам эмасди.
– Чироғи ўчиқ-ёниқлигини эслайсизми? – сўради ДАН ходими.
– Нега эсламай, тезлиги, бунинг устига, чироқни ёқмагани учун ғижиниб бораётган эдим ҳамки, унинг тормоз чироқлари ёнди, машина ўнг томонга сурилиб бориб, яна ўша тезликда кўздан йўқолди.
Гувоҳлар кўп эди.

Муаллиф: МИРЗОҲИД МИРЗАРАҲИМОВ
Қирғизистон | Наср | Ўқилди: 773 | Сана: 20.06.2012 | Шарҳлар (0)
Муғанний
Ўш


РАББИМ!
“Фалон фалончилар ўғлиман” – десам,
Юртимдан қувдилар “Тўғриман” – десам.
Ўйланиб, айланиб ортимга қайтдим,
Мансаб ҳам беришди, “Ўғриман!” –десам...

Муаллиф: МУҒАННИЙ
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 1012 | Сана: 20.06.2012 | Шарҳлар (2)
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0