Материаллар сони: 151 |
Саҳифалар: « 1 2 3 4 ... 15 16 » |
Даврон ҲОТАМ Анча муддатдан бери Ijodkor.com сайтини қай тарзда барқарор равишда ишлатиб бориш борасида бош қотиряпман. Тўғриси, катта бир “энергия”, ажиб хаяжон билан бошлагандим бу ишни. Бир қанча умид, мақсадлар қўйгандим олдимга. Бу мақсадлардан айримлари шукрким, амалга ошди. Марказий Осиёдаги ўзбек ижодкорларининг аксарияти бизнинг сайт орқали бир-бирларини танишди. Назаримда бошқа адабий сайтларда ҳам Қирғизистон ўзбек ижодкорларининг асарлари чоп этила бошлашида “Ижодкор”нинг ҳам озми кўпми хиссаси бор.
Муаллиф: Даврон Ҳотам
|
Musofir Сўз аввалида айтиб кетганим маъқул, ўзимни қариб қолдим деб айта олмайман. Кўнгил қаримас экан агар унда орзулар қаримаса... Қуйидаги ёзувлар ҳам менинг шахсий фикрим ва бунинг орқасида ҳеч қандай ғаразли ва кибрли муддао йўқ.Ўзгаларга ақл ўргатиш ҳам менинг табиатимдан олис. Фақат фикр, мунозара учун. Юрак ютиб жуда ҳам нозик мавзуга эътиборларингизни қаратганимдан оғринадиганлар бўлса, минг бора узр... Шеърият - замонлар элагида эланиб бизгача етиб келган нафис санъат!Нафосатга ошно диллар учун Яратганнинг улуғ инъоми!Инсоният қалбида инсонийлик туйғусини
Муаллиф: Musofir
|
Муғанний Етиб оҳим сенга, оҳу, тарки Хўтан қилғил, Висолинг субҳила ишқимни шуълазан қилғил. Умидим сен “Қаро кўз”дин олий сухан қилғил, Қаро кўзим, келу мардумлиғ эмди фан қилғил, Кўзим қаросида мардум киби ватан қилғил. Ҳижрон милига висол лаҳзасин ясаб гулшан, Кўзим йўлига ҳаёл ларзасин ясаб гулшан, Сўзинг мулига ҳалол лафзасин ясаб гулшан, Юзинг гулига кўнгил равзасин ясаб гулшан, Қаддинг ниҳолига жон гулшанин чаман қилғил.
Муаллиф: Муғанний
|
Сахроларда сени сузладим Тунлари йулларинг изладим Аммо излар йук учиб кетган Сахроларда тузгиди фарёдим
Муаллиф: Исломбек Абдурахманов
|
Мухаббатни кечгача кузатиб унга рахмим келди. Бели букилган, кўзлари кўрмайди ким қўл узатса, қандайдир илинж билан қўлидан тутади
Муаллиф: Ёдгорбек Раимжон угли
|
Musofir Шу кўринган тоғдан ошгани Кучлар етармикин , Аламларнинг чўғин босгани Ўчлар етармикин..? Онг хавотир тўнини кийди Қўрқув совқоттими , Ўзим , ўзим , ўзим-а дейди Юрак тош қоттими..?
Муаллиф: Musofir
|
Шундай нарсалар борки бу ҳақда ёзиш учун керак бўлган кучни узоқ вақт кутишга тўғри келади. Тўғри, шунчаки кутиш билан ҳеч нарса ўзгармайди. Бунинг учун керакли қувватни йиғиш керак бўлади. Яна ким билсин, балки эҳтиёж, кучли эҳтиёжнинг ўзи ҳам етарли бўлса керак. Кўриб турганингиздек, бошиданоқ мен ёзмоқчи бўлганим асил мавзуни айлниб ўтиш тараддудига тушиб қолдим. Шунчаки, оддийгина қилиб бошлашим мумкин бўлган ҳикоя мени яна ўзининг исканжаларига ола бошлади. Агар, бу гал ҳам айтмоқчи бўлганларимдан чекинсам ва бу сафар ҳам ҳикоямни тугатолмасам, унчалик ҳам хайратланмас эдим. Демак, хали вақти келмабди. Лекин, руҳий мадорим етгани қадар ёзишга уринаман. Мадомики сиз бу ҳикояни ўқий бошлаган бўлсангиз, бошидан айтайинки, бу ҳикояда ўқувчини қизиқтириш учун ўйлаб топилган бирор воқеа бўлмайди. Шунингдек, адабий меъёрлар ҳам ҳозир мени қизиқтирмайди. Истагим битта! Ичимдагини ёзсаму бир оз енгилласам. Биламан, бу ҳаётнинг синовлари ҳеч бир бандани четлаб ўтмаган, ўтмайди ҳам. Ўзингни энг бахтсиз инсон сифатида хис қилганингда ҳам, бошқа бировнинг дардига қулоқ тутсанг сен унчалик ҳам бахтсиз эмаслигингни тушунасан. Йўқ, мен
|
Мирзоҳид МИРЗАРАҲИМОВ Райҳонни қаттиқ хафа қилиб қўйганимни кетма-кет синган идишларнинг жаранги, эшикнинг тарақлаб ёпилишидан сезиб қолдим. Унинг феъли менга тайин, бундай пайтларда оғиз очиб лом-мим демайди.
Муаллиф: Мирзоҳид Мирзараҳимов
|
Ёзмасам нима...
Муаллиф: Musofir
|
Даврон ҲОТАМ (Эски шеърлар) Бугун байрам, йиғласа бўлмас, Кулгу эса юракка сиғмас. Бахтни изланг, сиз топинг жоним Бизни Бахтлар назарга илмас. Бўлди, дилим, бўлма кўп интиқ, Шодлигимни тўсди чимилдиқ. Кет, бу ердан, бу нима қилиқ Бизни Бахтлар назарга илмас.
Муаллиф: Davron Hotam
|
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|