Пайшанба, 19.09.2024, 22:41
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Қирғизистон

Материаллар сони: 151 Саҳифалар: « 1 2 3 4 5 6 ... 15 16 »

Фақат мангуликка хизмат қиладиган, адолатга хизмат қиладиган баланд шеърият борлигини, қолажагини биламан... Шавкат Раҳмон.

Муаллиф: Аъзам Раҳим
Қирғизистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 792 | Сана: 30.07.2013 | Шарҳлар (0)
Ғанимлар ғанимлик қилишса қилсин,
Майлига бағрингни парчалаб тилсин.
Икки тан бир жон бўлиб яшайлик
Келгин жоним кулиб яшайлик.

Муаллиф: Ёдгорбек Раимжон угли
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 761 | Сана: 14.07.2013 | Шарҳлар (0)
Кўлимни узатсам соямга етмас,
Ҳаттоки итимни сизлаб яшайман.
Бегона майли ку, уз ишим битмас,
Соямдан ҳам қолдим уялиб.[color=red][color=blue]

Муаллиф: Ёдгорбек Раимжон уғли
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 861 | Сана: 14.07.2013 | Шарҳлар (0)
Дониёрбек РАИМЖОНОВ

Сатрларда қалб садоси

-Дониёрбек, шариатда шеър ёзиш гуноҳ экан. Шу нарсани била туриб, нега шеър ёзасиз? Шеър ёзиб, нима фойда топяпсиз? Қанча даромад қилдингиз, газеталарга чиқаётган шеърларингиз учун яхшигина пул олсангиз керак, шундайми?
Ғазабимни ичимга ютдим. Билдимки, бу одам билан тортишиб ўтиришнинг ҳожати йўқ эди.

Муаллиф: Дониёрбек РАИМЖОНОВ
Қирғизистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 1074 | Сана: 12.07.2013 | Шарҳлар (0)
МУҒАННИЙ
Кечиролмадим

Боқсанг, юрагимда тирноқ излари,
Йилларки, исмингни ўчиролмадим.
Сўнса-да севгининг қайноқ ҳислари,
Хотира тошларин кўчиролмадим.

Хиёнат тиғидан тоймади кўнгул,
Ўзининг қонига тўймади кўнгул,
Ўрганган корини қўймади кўнгул,
Хаёл қушларини учиролмадим.

Муаллиф: МУҒАННИЙ
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 1264 | Сана: 12.07.2013 | Шарҳлар (0)
МУҒАННИЙ
Муғаннийни алдаш осон...

Ёр, кўкдаги ой бўлсанг ҳам қайтиб тушасан,
Муғаннийни алдаш осон – унутмоқ мушкул!..
Юлдузларга юз баҳона айтиб тушасан,
Муғаннийни алдаш осон – унутмоқ мушкул!..

Муаллиф: МУҒАННИЙ
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 817 | Сана: 12.07.2013 | Шарҳлар (1)
Олам қайтди замин қаъридан,
Онагинам,бир сен қайтмадинг...
Гўдак қалбим қувонтиргани-
Чечаклардан салом айтмадинг...
Аллаларинг соғиндим, ОНА...

Хаёлимда нурли жамолинг,
Фарёдимда туганмас фироқ...
Уринтирма ўзгинангни деб,
Айтганларинг ёдимда бироқ,
Аллаларинг соғиндим, ОНА...

Муаллиф: Муғанний
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 832 | Сана: 11.07.2013 | Шарҳлар (1)
Муғанний

Баҳорий саломлар

Кўҳна Диёр аҳлига,
Эрта нахор аҳлига.
Янги баҳор аҳлига
Биздан саломлар бўлсин!
Бир юз ўн тўрт сурага,
Ўттиз ўғил жўрага.
Барокўҳ, Оқбурага
Биздан саломлар бўлсин!

Муаллиф: "Ҳафта ижодкори" - Муғанний
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 901 | Сана: 08.07.2013 | Шарҳлар (0)
"Борлигингдан, бўлмаганинг соз",
Дея кўрма, эй, дўсти ҳамроз,
Қадру қиммат инсоний мерос,
Аввал кетар балки мардимиз,
Шунда билинарми қадримиз.

Кўзим юмсам, йиғлама нолон,
Бир кун шамдек сўнар ҳар бир жон,
Эслаб тургин фақат ногоҳон,
Тавоф этиб ғариб қабримиз,
Шунда билинарми қадримиз.

Муаллиф: Муҳаммадсоли Улуғбек
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 713 | Сана: 05.07.2013 | Шарҳлар (0)
Нақшбандия тариқатини ўрганишда Хувайдонинг чевараси, халифа Холмуҳаммад Ўшийнинг набираси, Мавлоно Сирожиддиннинг ўғли Салоҳиддин Соқибийнинг "Маълумоти" диққатга сазовордир.
Соқибий тахаллуси билан шеърлар ёзган Салоҳиддин ҳазратлари 1843 йили Ўш шаҳрида таваллуд топган. Аввал Ўшда, сўнг Қўқон мадрасаларида илм олиб, адабий давраларда қатнашиб, истеъдодли шоир бўлиб етишади. Макка ва Мадина шаҳарларига бориб, ҳаж қилиб, Мадинада бир неча йил истиқомат қилади.

Муаллиф: Салоҳиддин Соқибий
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 919 | Сана: 05.07.2013 | Шарҳлар (0)
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 2
Мехмонлар: 2
Фойдаланувчилар: 0