Пайшанба, 19.09.2024, 22:32
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Қирғизистон

Материаллар сони: 151 Саҳифалар: « 1 2 3 4 5 6 7 ... 15 16 »

Суҳбатдош Бобомурод РАХМАТУЛЛАЕВ

Билганим шуки, шеърга санъат намунаси сифатида қараш ва уни шу нуқтаи назар асосида баҳолаш лозим. Албатта, қўшиқ ва ашуланинг фарқи жуда катта бўлгани каби, кимнингдир шеърида публицистик руҳ кучли бўлса, бошқа шоирнинг ёзганларида воқеа-ҳодисаларнинг баёни, тавсифи, яна бирида эса чинакам таҳлил устунлик қилади. Шу боис, баъзи шеърларни ўқисангиз, кўксингизга баҳор ҳавоси урилгандай, дилингиз яйрайди, завқ-шавққа тўлади, бошқаси эса ўзи билган икки-уч нотани тинимсиз такрорлаётган машшоқнинг оҳанглари сингари зериктириб юборади. Яна бир шоирнинг шеърлари ўқувчини фикрлашга, мулоҳаза ва мушоҳадага, бир сўз билан айтганда, таҳлилга ўргатади. Бу ўринда шоирнинг шеър ҳақидаги тасаввури, тушунчаси, билими ҳам кўп нарсани белгилаб беришини ёдда тутишимиз лозим. Лекин, нима бўлганда ҳам, ҳар қандай шеърнинг асоси ҳаётга муҳаббат бўлиши керак, деб ўйлайман. Шеър шоирнинг ҳаётдан, атрофдагилардан ёзғириши ёки ҳасрати эмас, балки энг покиза туйғу ва фикр, кечинма, сезимларининг бадиий инъикоси ҳисобланади.
Адабий-танқидий мақолаларда "Шеърда ҳикмат бор" деган гап кўп такрорланади. Аслида, бу Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг "Баъзи шеърларда ҳикмат ҳам бўлади", дейилган ҳадиси шарифларидан олинган. Биз ундан фойдаланар эканмиз, "баъзи" деган сўзни тушириб қолдиришга ўрганиб қолганмиз. холбуки, ҳамма шеърда эмас, фақат айримларида ҳикмат бўлар экан. Бу ерда инсонни эзгуликка, покликка, иймон-эътиқодга, тўғрилик, ҳалоллик, яхши одоб ва ахлоққа ундовчи шеърлар назарда тутилаётгани сир эмас. Шеър ёмонлик, ёвузлик, ахлоқсизлик учун хизмат қилмаслиги керак.
Буюк муҳаддис Имом ат-Термизий "Шамоили Муҳаммадийя" асарида шундай ривоят келтирадилар: "хазрат Абу хурайра розиёллоҳу анҳу дебдурлар: Жаноби Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдиларки, шоир тилидан сўзланган сўзнинг ниҳоятда рости ва тўғриси Лабиднинг бу сўзидурки, дебдур: Дунё хабардор бўлсинки, худодан бошқа ҳар бир нарса ботил ва бекордур, эътимодға лойиқ эмасдур".

Муаллиф: Суҳбатдош Бобомурод РАХМАТУЛЛАЕВ
Қирғизистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 984 | Сана: 03.07.2013 | Шарҳлар (0)
Бир неча кундан бери “Шавкат Раҳмон хотираси” билан яшамоқдаман. Шоирнинг дўстлари хотираси асосида нашр этилган “Шавкат Раҳмонни хотирлаб” китоби севимли ижодкоримнинг янги қирраларини очиб берди. Аввал эшитганим воқеаларни хотирлатди.
Бу китобга киритилган илмий таҳлиллар, самимий хотиралар, бағишловлар китобхонни Шоир оламига олиб киради.
Аслида бу китоб ҳақида завқ билан батафсил мақола ёзса бўлади. Аммо, бу сафар шу китобдаги бир англишмовчилик (ҳар ҳолда шундай бўлган бўлса керак) ҳақида қисқача ёзмоқчиман.
Китобдаги шеърий бағишловлар ичида мана бу шеър ҳам киритилган:

Муаллиф: Даврон Ҳотам
Қирғизистон | Матбуот | Ўқилди: 813 | Сана: 02.07.2013 | Шарҳлар (0)
Ҳосият Бекмирзаева

Келдим, ёнингизда турибман –
Сиз сезмайсиз.
Сизни деб бу дунёда
Юрибман –
Сиз сезмайсиз.
Бегона, бегона, бегона экансиз.
Тўғри –
Сиз – зўрсиз! Сиз – зўрсиз!
Йўлингиздан қуёш чиқиб
Ортга ботяпти –
Сиз сезмайсиз.
Баҳорим аллақачон
Кузга сотяпти –
Сиз сезмайсиз.

Муаллиф: Хосият Бекмирзаева
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 829 | Сана: 01.07.2013 | Шарҳлар (1)
Оқ йўл, Раҳимжон!

Қизил меҳнатлик ёш ижодкор Раҳимжон Алижон ўғли билан танишганимга ҳам икки йилдан ошди. Бу орада унинг вақтли матбуотда қатор машқлари ёритилди. Раҳимжон ҳозир изланишда...

Муаллиф: Раҳимжон Алижонов
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 908 | Сана: 26.06.2013 | Шарҳлар (0)
(Шавкат Раҳмон назари тушган шеър)

Кўпга ёқиш қийин, уйиб қошингни,
Ҳар кимга эгасан азиз бошингни,
Топганинг тўй қилиб, берган ошингни,
Ўзимизникилар тотишар шаксиз.

Муаллиф: Шодмон (Қосимжон Раҳмиев)
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 863 | Сана: 26.06.2013 | Шарҳлар (1)
Ижодкорлар, айниқса шоирларга бир савол!

Муаллиф: Даврон Ҳотам
Қирғизистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 704 | Сана: 25.06.2013 | Шарҳлар (2)
Аъзам Раҳим
Беғубор хаёллар, саркаш туйғулар,
Оғушидан кетгим келмайди сира.
Соғиниб яшайман сўнгги дамгача.
Болалик кўмилган жой, у - хотира...

Муаллиф: Аъзам Раҳим
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 800 | Сана: 25.06.2013 | Шарҳлар (1)
Musofir

Шоирлар сўз илми баркамол
Танлаб, танлаб қатор теради
Гул хақида шеър ўқинг қишда
Қалбингизга баҳор келади...

Шоир рассом, сўзнинг рассоми
Мисралари рангдор бўёқлар

Муаллиф: Musofir
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 763 | Сана: 24.06.2013 | Шарҳлар (0)
Аъзам РАҲИМ

Авради алдамчи баҳорлар,
Висолни боқийдеб бир умр.
Шўралар баргида шудринглар...
Ҳижроннинг рангидай шаффоф дур.

Муаллиф: Аъзам Раҳим
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 755 | Сана: 24.06.2013 | Шарҳлар (2)
Зиё ШОКИР

- Қобилжонни ўлдириб кетишибди.
- Йўғ-е, унинг ҳеч душмани йўқ эди, шеккили –ку?
- Машина уриб кетибди эмиш…
- Бўлмаган гап, у ерга машина сиғмайди.
- Нима бўлса ҳам ёмон бўлибди-да. Раҳматли гиёҳвандликни йиғиштириб, намозга ўтганига эндигина бир ойча бўлганди…
Хуллас, Қобилжоннинг ўлигини аср пайти топишди. Уни ювиб – тараб қабристонга олиб боришгунча шом бўлди. Унинг ортидан келган одамлар ҳам беш – олти киши чоғи бўлди холос.

Муаллиф: Зиё ШОКИР
Қирғизистон | Наср | Ўқилди: 706 | Сана: 24.06.2013 | Шарҳлар (0)
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0