Ёдгорбек Раимжон ўғли Тунлари уйқуни кутиб, Ухлолмай тўлғониб чарчайман. Уйқунинг йўлига кўз тутиб, Тонггача ухлолмай қақшайман. Ҳар куни шу тарзда яшайман, Шаштим ярим, шаштим ярим...
Муаллиф: Ёдгорбек Райимжон ўғли
|
МУҒАННИЙ Орзуларим оғулаб, сен кетдинг аста-аста, Бормоқдаман ёҳулаб ортингда хаста-хаста. Мен телба ошиғингни қайларга еткирурсан, Икки қўлимдан айлаб зулфингга баста-баста. Гулга гул берган ошиқ, қайда жазога лойиқ? Мен сенга гуноҳкорман гул тутиб даста-даста.
Муаллиф: Муғанний
|
Музаффар Қодиров Илмни ўзингда қилгин жамул-жам, Зероки бойликдан устундир ҳардам. Давлатингга ўзинг тансоқчидирсан, Илм эса сени қўриқлар маҳка[b]м.
Муаллиф: Музаффар Кадиров
|
Илаш ТЎЙЧИ Вужудингда йиғлаган ишқнинг Оҳига чўм, оҳларига чўм. Тийнатингга етмоқ истасанг, Кўзингни юм, кўзларингни юм. Ўн саккиз минг олам элининг Нигоҳлари қуршайган бир зум. Гар кавокиб сайрин тиларсан, Кўзингни юм, кўзларингни юм
Муаллиф: Илаш Тўйчи
|
Раҳим КАРИМ Маломат тошларин отманг оғуга, Кумушни заҳарлаб қўйган – жамият. Йўқ, асло гуноҳни ағдарманг дорга, Арқонни дор этган шу ёвуз ният.
Муаллиф: Раҳим Карим
|
Элмурод ЮСУФ таржимаси Сен айтдинг-ки, Саъдий ёрининг Сийнасидан оларкан бўса. Шошма жоним, худойим хаққи, Қочмас ахир ўрганиш бўлса.
Муаллиф: таржимон Элмурод ЮСУФ
|
МУҒАННИЙ Далолат даркорга айланди, Муҳаббат озорга айланди, Ҳушомад изҳорга айланди, Бозорлар мозорга айланди. Ой чиқиб ой ботар – кун чиқмас, Бир ботган кўнгилдан тун чиқмас, Ишонган Ҳофиздан ун чиқмас, Табиблар беморга айланди.
Муаллиф: Муғанний
|
Барно Исоқова Шоир Аъзам Раҳим ҳақида сўз кетганда, аввало, унинг рассом шоир эканлиги эътироф қилинади. Ундан сўнг ўз-ўзидан шоирнинг шахсини кўра бошлайсиз. Табиатан беозор, бироқ камчиликларга бемуроса қалб соҳибининг ёлғондан олис сўзларини ўқийсиз. Осмонга учаётган лирик қаҳрамоннинг орзулари бисёр. “Ул доғли шафақнинг” олдига “журъатдан оқ қўшин тортиб” бораётган қаҳрамон ҳеч бўлмаса, ўша шафақдаги қора доғларни артиб тушишни истайди. Чунки унинг кўнгли оқликни хоҳлайди. Шунинг учун лашкари ҳам айнан оқ қўшиндан иборат:
Муаллиф: Барно Исоқова
|
АБДУЛҲАҚ Кўзларинг домига илиндим, Зебо, Оҳ, на қадар теран, на қадар чуқур. Бундан қутулмоқлик мушкулдир, аммо Қутулмоқ истамас хаёлим – учқур.
Муаллиф: Абдулҳақ
|
Элмурод ЮСУФ Йўл бўйида нон сотиб ўтирган ҳув анави кампирга кўринмасдан ўтиб кетишим керак. Агар буни эплолмасам унинг хушомадини яна эшитишга мажбурман. - Айланайин Олимжон, анави домга кўчиб келибсиз-да? Жа-а яхши бўптида. Бирам суюндим, бирам суюндим. Энг даҳшатлиси мен ҳам кампиршонинг “хушомадини” икки юз биринчи марта эшитаётганимдан ғоят мамнунлигимни тиржайиш билан изҳор этмоғим лозим. Бу кампир менинг эски маҳалламдаги қўшним. Ҳар куни ишга икки маҳал кетаётганимда менга юқоридагича мулозамат кўрсатади. Унинг гапларини йигирма беш бора эшитганимдан сўнг асабийлаша бошладим...
Муаллиф: Элмурод ЮСУФ
|
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|