Жума, 20.09.2024, 02:03
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Қирғизистон

Материаллар сони: 151 Саҳифалар: « 1 2 ... 9 10 11 12 13 ... 15 16 »

Бекзод ҒАНИ

Олис юлдуз каби порлаган,
Нур сочардинг куйган жонимга.
Йиғласам гар кўзим ёш бўлиб,
Сингиб кетар эдинг қонимга.

Муаллиф: Бекзод ҒАНИ
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 838 | Сана: 14.09.2012 | Шарҳлар (0)
Ёрқиной Муродова

Шеърларим – кулгуларим,
Шеърларим – қайғуларим.
Уйқудан безор қилган,
Самимий туйғуларим!

Шеърларим , дугонамсиз,
Ҳар лаҳза парвонамсиз.
Қадам қўйсам, чин дилдан,
Кутолган остонамсиз!

Муаллиф: Ёрқиной Муродова
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 728 | Сана: 14.09.2012 | Шарҳлар (1)
Бобомурод Рахматуллаев

Шеърият- бу қуёш, ундан тирик жон бор-ки баҳра олади.Шеърият - бу ҳаво ундан тирик жон бор-ки нафас олади.Шеърият- бу сув,олдингдан оққан сув,қадри йўқ сув.Унинг борлиги сезилмайди,унинг борлиги билинмайди.Лекин осмондай кенг, дарёдай кўнгил эгалари бор экан,УЛАР УЧУН шеър ёзилаверади,ўқилаверади,унинг қадрини биладиган қалб эгалари УЧУН битилаверади, айтилаверади.
Дунёда биттагина шеърни уқадиган юрак, титрайдиган вужуд қолгунига қолса ҳам-ки, у УЧУН шеър тўкилаверади,ўқилаверади ва... ҳислар мовийлашади!

Муаллиф: bobomurod
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 663 | Сана: 14.09.2012 | Шарҳлар (0)
Абдумалик Шарипов

Сизларни кейинги ҳуқуқингиз, яъни билим олиш ҳуқуқингизни кўриб чиқайлик. Тўғри, бу соҳада бир қатор камчиликлар борлиги сир эмас. Ўқувчиларнинг ярмига дарслик етишмайди, ота-оналарингиз ремонтга ва бошқа майда-чуйдаларга пул тўлайвериб чарчашган, буни инкор қилиб бўлмайди. Бироқ, бу масалага ҳам бошқа томондан қарасангиз, ҳамма нарса жой-жойига тушади. Ўқувчиларнинг тенг ярми мактабга келмай қўйишган, демак қолган ярмига китоб етарли. Кўрдингизми, масала ўз-ўзидан ечилди қолди. Икинчи муаммони, яъни ота-онангиз мактаб фондига пул топа олмаётганига келсак… бу ерда давлатнинг айби йўқ. Улар, аввалроқ… нима десам экан… хуллас сизларни «ишлаб чиқармасдан» олдинроқ ўйланишлари керак эди, бу масалани. Уларни касридан, сони кўп, сифати йўқ маҳсулотга айланиб қолгансизлар.

Муаллиф: Абдумалик Шарипов
Қирғизистон | Наср | Ўқилди: 725 | Сана: 13.09.2012 | Шарҳлар (0)
Абдумалик Шарипов

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш «Справедливость» ташкилотига кунига йўқ деганда 2-3 одам ўз дарди билан мурожаат этади. Аризачилар ҳам феъл-атворига яраша турли бўлар экан. Баъзилари бўш-баёв, ичидаги гапини «суғуриб» олгунча эсинг кетади. Қандай қийинчилик бу ерга бошлаб келди, аризанинг моҳияти нимада эканлигини икки оғиз сўз билан тушунтириб бера олмайди. Бошқалари эса остона ҳатламасданоқ кекирдагингни узиб олмоқчидай бўлади. Шундайлар ҳам борки, ривоятдаги сартарош «Искандарни шохи бо-ор!» деб, дардини қудуққа айтгандай, қорнини бўшатгани келади. Беш-олти йилдан бери одамлар билан ишлайверсанг барча нарсага кўникиб, ҳар бирининг табиатига яраша муомала қилишнинг ҳам ҳадисини олар экансан.

Муаллиф: Абдумалик Шарипов
Қирғизистон | Наср | Ўқилди: 747 | Сана: 13.09.2012 | Шарҳлар (0)
Абдумалик Шарипов

Кўзлар кўр, қулоқ кар,кишанда забон.
Кўнгил кул, дил ўлган, қалб бўлди талқон.
Бўғилган халқумда сўйилган фиғон.
Шаҳидлар қонига бўялди Афғон.

Муаллиф: Абдумалик Шарипов
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 680 | Сана: 13.09.2012 | Шарҳлар (0)
Муҳаммадсоли УЛУҒБЕК

Майсалар мудрайди шабнам бағрида,
Бедор ҳаётини унутиб бир зум.
Майсалар кафтида чақнаган нурдан
Топиб олдим кўҳна дунёнинг кўзин...

У менга боқарди, боқарди элга,
Кўрмоқчи бўларми муруватимни.
Шивирладими оҳ, “Берма, - деб, -елга
Орзу-умидларинг, куч-қувватингни!”

Муаллиф: Муҳаммадсоли УЛУҒБЕК
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 723 | Сана: 13.09.2012 | Шарҳлар (1)
Алоуддин МАНСУР

Бугун сени йўқлаб келди дўстларинг,
Билмадим – бу ҳолни билдинг, билмадинг?
Ўш излар улардан сенинг исларинг –
Меҳмонларинг келди, ўзинг келмадинг.

Муаллиф: Алоуддин МАНСУР
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 854 | Сана: 13.09.2012 | Шарҳлар (6)
Даврон Ҳотам

Гўзал эди бизнинг онимиз,
Гўзал бўлсин видолашув ҳам.
Сирқирасин, оғриб жонимиз
Лек, тантана қилолмасин ғам.

Ҳайратларда қолсин муҳаббат,
Ожизликдан ҳўнграсин ҳажр.
Сўнгги тилак – кўнгила тоқат
Тақдир учун Тангридан ажр.

Муаллиф: Даврон Ҳотам
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 837 | Сана: 11.09.2012 | Шарҳлар (2)
Матлуба МУҲИДДИНОВА

Моҳтоб чертади дарчамни унсиз,
Юлдузлар кўзимда тунамоққа шай.
Мен-чи хотирингга кўмилиб сенсиз,
Чўли ироқ дастидан йиғлаётган най.

Нигоҳинг талашар қай бир нигоҳни,
Табассуминг – лабимда ёрилган қўшиқ.
Адашиб кўксингда синган сўроқни
Ютар томоғига қай битта бўшлиқ.

Муаллиф: Матлуба Муҳиддинова
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 691 | Сана: 08.09.2012 | Шарҳлар (1)
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0