Жума, 20.09.2024, 04:45
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Қирғизистон

Материаллар сони: 151 Саҳифалар: « 1 2 ... 8 9 10 11 12 ... 15 16 »

Алло
Давронбек мен бир гап эшитдим... Шу ростми...
Нима гап... тинчликми?
Алишерни отиб кетишибди....
Йўўўқ....мен боя кўрдим ишхонасининг свети ёниқ эди...
.....

Муаллиф: Даврон Хотам
Қирғизистон | Матбуот | Ўқилди: 850 | Сана: 24.10.2012 | Шарҳлар (1)
"Олам"нинг бугунги онлайн меҳмони ўзбек қўшиқчилик санъатида ёқимли ва юқумли сўзлари билан Шоир сифатида ўз ўрнига эга бўлган Рислиғой Ҳотамова бўлди.
Тошкент маданият институтини тамомлаган, шоира илк ижодий ҳамкорлигини Юлдуз Усмонова билан бошлаган. Юлдуз Усмонова томонидан куйланган "Шайтонга бўйсунган юраклар", "Атиргул", "Бургутлар" каби ўнлаган қўшиқлар икки ижодкор учун ҳам катта муваффақиятлар олиб келди.
Вақтлар ўтиши билан шоир шеърлари кўплаган машҳур санъаткорлар томонидан қўшиққа айлантирилди. Бунга мисол тариқасида Озода Нурсаидованинг "Асрагин", "Кўнгил" ёки Озодбек Назарбековнинг "Лайлим", "Дийдор ширин", "Йигит қасам ичмайди" каби қўшиқларини келтириш кифоя бўлса керак.
Рислиғой Ҳотамованинг "Совчилар", "Икки дил баёзи" ва "Дийдор ширин" шеърий тўпламлари шеър ихлосмандлари учун қадрли китобга айланиб улгурган.
Қирғизистон | Матбуот | Ўқилди: 1843 | Сана: 21.10.2012 | Шарҳлар (0)

Даврон ҲОТАМ


Тераклар жимгина ўсарлар
Шивирлаб шамолни ўпарлар
Армонин япроққа хат битиб
Қўллари қалтираб тўкарлар.

.

Муаллиф: Даврон Ҳотам
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 823 | Сана: 11.10.2012 | Шарҳлар (3)
Барно ИСОҚОВА
1974 йили Ўшда туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, 1997 - 2002 йиллари Ўш Давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультетида ўқиган.
Журналист сифатида бир қатор маҳаллий газеталарда фаолият олиб борган.
"Ҳаёт давом этади" шеърий тўпламининг ҳаммуаллифи.

МАҒРУРЛИК
Бу дарахтлар ўхшайди сизга
Пинҳон суйиб, сўзларни тизиб
Юракка ўт қалайверади.

Бу дарахтлар ўхшайди менга
Севгин ошкор этолмай тўзиб
Ҳазин куйлаб юраверади.

Муаллиф: Барно ИСОҚОВА
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 792 | Сана: 09.10.2012 | Шарҳлар (2)
Элмурод ЮСУФ
БИРИНЧИ ПАРДА

Узоқдан поезднинг чўзиб-чўзиб чалган гудоги, сўнг ғийқиллаб тўхтагани эшитилди. Саҳна ёришганда биз темир йўлнинг қоқ ўртасида қулочини кенг ёзганича поездни тўсиб турган йигитни кўрамиз. Саҳнага бақириб-чақириб поезд ҳайдовчиси киради.
ҲАЙДОВЧИ: Бу қандай беъманилик. Ўлгинг келдими? Йўлни оч!
ЙИГИТ: Ҳайда.
ҲАЙДОВЧИ: Йўлдан қоч аҳмоқ! Ўлгинг келса ўзингни ос. Осон йўли шу. Қоч йўлдан, ҳайдайман.
ЙИГИТ: Хайда.
ҲАЙДОВЧИ: Билиб қўй, сени янчиб кетганим билан мени ҳеч ким қамамайди. Бахтсиз ҳодиса, тамом. Охирги марта айтяпман, йўлдан қоч. Бўлмаса депсаб кетаман.
ЙИГИТ: Ҳайда!
Ҳайдовчи (қўлини мушт қилиб). Ҳозир ҳайдашни кўрсатиб қўяман сенга. (Йигитга ташланади. Йигит унинг қўлини ушлаб қайрийди). Вой қўлим, қўлимни қўйвор... қўйвор...
Ҳовлиқиб ҳайдовчи ёрдамчиси киради.
ЁРДАМЧИ: Нима гап, шеф?

Муаллиф: Элмурод ЮСУФ
Қирғизистон | Наср | Ўқилди: 921 | Сана: 09.10.2012 | Шарҳлар (0)
Онамдан мехрибон бошка ким хам бор???

Муаллиф: Музаффар Кадиров
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 896 | Сана: 07.10.2012 | Шарҳлар (0)
Бобомурод Рахматуллаев
Соғинч узоқларда қамалган банди
Қўшиққа айланар ҳар куни қайта

Муаллиф: Бобомурод
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 894 | Сана: 01.10.2012 | Шарҳлар (1)
Соғинч юрагимни тилкалар ҳар кун.
Ҳаққим йўқ ҳаттоки хаёл этмоққа.
Ойга тикиламан дарёга боқиб,
Шошилиб яшайман сиздан кетмоққа.

Муаллиф: бобомурод
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 691 | Сана: 24.09.2012 | Шарҳлар (3)
Даврон ХОТАМ

Тушовланган тулпор пишқирар,
Туёғидан ўтлар чақнамай қўйган.
Депсинар. Бир ерда депсинар
Кўзларин ичига мунг қўнган.

Муаллиф: Даврон Хотам
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 868 | Сана: 21.09.2012 | Шарҳлар (0)
Саидакбар МАХСУМХОНОВ

Ўзбек халқининг фидойи ўғлони шоир Абдулҳамид Чўлпон ҳинд халқининг улуғ донишманд шоири Робиндранад Тҳокур ҳақида мақола ёзаётиб, ул зотнинг ҳайбати, салобати босиб ҳаяжонга тушганини, анча вақт тилига сўз келмаганини эътироф қилган эди. Фақир “Шавкат Раҳмон деган бир ўжар шоир”, ҳассос шоирнинг порлоқ руҳи қаршисида ана шундай ҳаяжондаман, десам муболаға бўлмас.
Камина Шавкат ака билан бир мартагина бўлса-да, Тошкентда, 80-йиллар адоғида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг йиллик ҳисобот мажлисида учрашиб кўришиш, суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлганман ва бу ҳаётимнинг энг порлоқ, нурли саҳифаларидан биридир.
Шавкат Раҳмон шеърияти... Шавкатли, муқаддас, чинакам ҳодиса бўлган бу шеърият ҳақидаги мулоҳазаларимизни жаҳон шеъриятининг айрим мўъжизалари билан уйғунликда, муштаракликда баён қилсак тўғри бўлар.

Муаллиф: Саидакбар МАХСУМХОНОВ
Қирғизистон | Илмий мақолалар | Ўқилди: 964 | Сана: 18.09.2012 | Шарҳлар (0)
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0